Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Асосий таркиб ёки Бабаян: Ўруновни Москвада нима кутмоқда?

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Остон Ўрунов Москванинг "Спартак" клуби футболчисига айланишга яқин турибди. Шу муносабат билан россиялик спорт журналисти Артём Кутейников Ўрунов ҳақида мақола ёзди. Ушбу мақоланинг таржимасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Янги бош директорнинг биринчи трансфери

"Уфа"дан "Спартак"ка ўтган Шамил Газизов "Уфа" футболчилари учун Москвага йўл олишга "яшил йўлак" очиб берди. Биринчи трансфер ким бўлиши вақт ҳукмидаги савол эди. "Уфа"нинг энг иқтидорли футболчиларидан бири — ҳужумкор ярим ҳимоячи Остон Ўрунов "Спартак"ка ўтишга яқин турибди. 19 ёшли футболчи атиги 10 та ўйинда етакчиларни ҳайрон қолдиришга улгурди. Хўш, у ким ва нега Москва клубига керак эканлиги ҳақида қуйида сўз юритамиз.

У ким?

Остон – жуда ёш футболчи, 2000 йилнинг 19 декабрида туғилган. Ўрунов узоқ вақт "Пахтакор" клуби академиясида тарбияланди. Аммо унинг биринчи профессионал клуби "Пахтакор" эмас, "Навбаҳор" бўлди. Ўзбекистон Суперлигасида Остон 16 ёшида дебют қилди. Бу 2017 йилги мавсумна тўғри келди (Ўзбекистонда баҳор-куз тизими бўйича), кейинги босқичда эса барча турнирларда 30 та ўйин ўтказиб, асосий футболчига айланди. Ўрунов ўйинларнинг деярли ярмини ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўтказди, самарали натижа қайд этмади, аммо Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди. Кейинчалик у ўзига кўпроқ мос келадиган чизиқда, чап ва ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнади. Мавсум ўрталарида Тошкентнинг "Локомотив" клубига ўтди. "Локо"да мавсумнинг ярмини ўтказиб, қишда "Уфа" аъзосига айланди.

«Уфа»да Ўрунов асосий таркиб футболчисига айланди ва 10 та ўйин ўтказишга улгурди. Остон ўзини марказий ярим ҳимоячи сифатида яхши ҳис қилади, аммо мураббийлар уни ҳужумга яқинроқ позицияда ўйнатишни маъқул кўришди. Ўрунов ўзининг дриблинглари билан дарров эътиборга тушди.

У қандай ўйнайди?

"Уфа"да Ўрунов, асосан, ярим ҳимоя марказида ўйнатилади, бу унга ҳужум яратишда катта эркинлик беради. У ҳужумнинг чап қанотида ва ҳужум марказида ҳам, қолаверса, ҳимояда ҳам ўйнаш учун етарлича маҳоратга эга. Ўрунов зеҳни ўткир, техникаси кучли, танловда фаол ва мувозанат сақлай оладиган ўйинчи. Ўруновнинг ўзи ҳам, мураббийлар ҳам унинг қаерда ўйнаши кераклигини яхшироқ тушунишлари муҳимдир.

"Умуман олганда, мен ҳужумчиларни қўллаб-қувватлайдиган чизиқда ўйнашни хуш кўраман. Тўп билан муомала қилиш ва жуда кўп югуришни ёқтираман. Қанотда эса кўпинча бир жойда туришим керак. Aммо дриблинг туфайли мураббийлар асосан ҳужум чизиғида ўйнатишади. Aлбатта, мен зарур бўлган жойда ўйнашга тайёрман", деган эди футболчи "Матч ТВ"га берган интервьюсида.

Нима учун "Спартак"?

Москва клубларининг трансфер битимлари, албатта, жуда ҳаяжонли ва кўпинча тушуниб бўлмайдиган, аммо бу ҳолда мантиқ аниқ. Таниқли истеъдодли футболчини янги бош директор яхши танийди ва Остон ўйин амалиётига эга бўлади. Бундан ташқари, Ўрунов "Спартак"ка қимматга тушиши керак, гарчи унинг ўсиши ва кейинчалик сотилиши эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда. Инсайдерларнинг сўзларига кўра, "Спартак" янги келганлар учун 2 миллион евро ажратади, келишув бир ҳафта ичида ёпилади. Ҳозирча битта савол бор: Остон қаерда ўйнайди — қанотда, марказда? У имкон қадар тезроқ асосий позицияни танлаши керак.

Москва клуби учун бу трансфер ғалаба қозониш вариантидир. Aгар Ўрунов "Спартак"да ўйнамаса ва янги Мирзовга айланса (уни Остон билан солиштирса), Ўруновни Хитойга юбориш мумкин, у ерда Остонни узоқ вақтдан бери яхши биладиган Самвел Бабаян тарбиялайди. Бундан ташқари, Хитойдан ҳам ўзбекистонлик ярим ҳимоячига таклифлар ҳам келиб тушди. Бу ҳақда футболчининг ўзи "Матч ТВ"га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Умуман олганда, ушбу трансфер "Спартак" учун муваффақиятсиз бўлиши мумкин емас. Вақт ўтиши билан Ўруновда ўйнаш учун яхши имконият мавжуд.

Манба: football24.ru

Мақолада Ўруновнинг ҳужумни якунлашдаги камчиликлари ҳам тилга олинган. Унинг ҳужумни яхши бошлаши, аммо  якунловчи зарбаларни муваффақиятли амалга ошира олмаслиги келтириб ўтилган. Ҳеч қиси йўқ, Остон ҳали ёш ва ҳар қандай камчиликни тўғрилаши мумкин.

Киритилди: 23:53, 28.07.2020.
Ўқилди: 8348 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.