Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Осимехен “Наполи”да?!
“Лилль” жамоаси ҳужумчиси Виктор Осимхен яқин кунлар ичида “Наполи” билан шартнома имзолайди.
Италия нашрларининг маълум қилишича, “Наполи” 21 ёшли футболчининг трансфери учун 50 миллион евро сарф этади.
Маълумотларга қараганда, Викторга йилигиа 4 миллион евро маош кўрсатилган 4 йиллик шартнома таклиф этилган.
“Лидс” ишга киришди
AПЛга қайтган “Лестер” “Бенфика” жамоаси ярим ҳимоячиси Флорентине билан шартнома имзолаши мумкин.
TMW нашрининг маълум қилишича, “Лидс” 20 ёшли футболчи учун курашда “Манчестер Юнайтед” билан баҳслашади.
Манбанинг маълум қилишича, “Бенфика” жанжалкаш футболчи билан 30 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр.
Лингардга даъвогарлар бор
Aнглиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Жесси Лингарднинг бошқа клубга ўтиши тобора аниқлашиб бормоқда.
“The Times"нинг маълум қилишича, ярим ҳимоячи борасида аллақачон учта клуб расман таклиф билан чиққан.
Унга кўра, “Рома”, “Ньюкасл” ва “Боруссия М” жамоалари футболчини ўз сафида кўрмоқчи. Ҳозирча, Жесси келажаги борасида якуний қарорга келгани йўқ.
Кавани трендда!
ПСЖ собиқ футболчиси Эдинсон Кавани учун тобора авжига чиқмоқда.
“L'equipe"нинг маълум қилишича, уругзайлик ҳужумчи билан “Бавария” алоқага чиққан ва унга 2 йиллик шартнома таклиф қилган.
Манбанинг маълум қилишича, “Бавария” Каванининг трансфери орқали Левандовски учун рақобат ҳосил қилмоқчи.
Бьелса шарт қўйди
Aнглиянинг “Лидс” жамоаси устози Марсело Бьелса клубга ўз шартларини қўйди.
Унга кўра, мураббий жамоа билан янги шартнома имзолаши учун клуб яна 5 та футболчини сотиб олиш учун пул ажратиши ва асосий таркибдаги футболчиларни тўлиқ жамоада сақлаб қолиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, аслида Марселонинг клуб билан тузган шартномаси аллақачон якунланган бўлиб, у айни дамда эркин агент мақомида.