"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция кубоги финалида жиддий жароҳат олди. Хўш, у 12 август куни бўладиган Европа чемпионлар лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган "Аталанта"га қарши ўйингача тикланишга улгурадими? Бу саволга парижликлар бош мураббий Томас Тухель жавоб берди.
«Мбаппенинг "Аталанта"га қарши ўйинда ўйнай олишига умид қиляпмиз. Лекин имконият жуда ва жуда кам. Мўъжиза рўй бериши учун ҳар бир кун муҳим аҳамиятга эга. Унинг йўқлиги бизга таъсир кўрсатади. Умид қиламан, ушбу вазиятдан чиқиб кета оламиз», — деди Тухель.
Мбаппе, шунингдек, 31 июль куни "Лион"га қарши бўладиган Франция кубоги финал учрашувида ҳам майдонга туша олмайди.