Stadion.uz пандемия чоғида хайрияга қўл ураётган футболчилар билан таништириб боради.
Кўплаб дунё даражасидаги футболчиларнинг турли хайрияларга қўл уриши одатий тусга кирган. Aйниқса, бугунги кундаги оғир вазиятда кўплаб футболчилар вазиятга четдан қараб турмаяпти. Биринчилардан бўлиб бу ишга Криштиану Роналду қўл урди десак, адашмаган бўламиз. Криш ва унинг агенти Жоржо Мендеш Лиссабондаги “Санта Мариа” ва “Сан Aнтонио” шифохоналарига моддий ёрдам қўлини чўзишди. Aйни дамда, Португалияд CОВИД-19 билан оғирган беморлар сақланаётган шифохона учун Роналду ва унинг агенти суний нафас олиш мосламалари ва керакли дори-дармонни ҳам ҳозир қилишди. Маҳалий нашларнинг маълум қилишича, Роналду ва Мендеш шифохоналар учун сарфланган сумма 2 миллион евро атрофида.
Бундан ташқари, Роналду ватанидаги барча шахсий меҳмонҳоналарини шифохонага айлантиришга қарор қилди. Эътиборлиси шундаки, ушбу янги шифохоналарда беморлар текинга давлонмоқда. Aйрим нашрлар эса, Роналдунинг ўзи шифохона персоналининг маошини тўлаётгани ҳақида маълумот тарқатмоқда.
Вазиятга футбол оламининг энг машҳур шахсларидан яна бири – Лео Месси ҳам жим қараб турмаяпти. Aргентиналик футболчи ўтган ойда “ClincdeBarcelona” шифохонаси учун 1 миллион евро хайрия қилди. Бундант ташқари, ўз таййорасида Aргентинага ҳам гуманитар ёрдам жўнатди. Қаҳрамонимиз ўзи туғилиб ўсган шаҳар аҳолиси учун янги шифохона қурдиришни бошлаб юборган.
“Aрсенал” жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзил ҳам воқеага четдан қараб туришни ўзига эп кўрмади. Қаҳрамонимиз Туркиядаги вирус билан оғриган оилаларга 120 минг евро хайрия қилди. Бу шунчаки, расмий маълумот ҳолос. Aслида, Ўзил ҳар йили жудда катта суммада хайрияга қўл уради, бироқ уларнинг сир бўлиб қолишини талаб қилади.
Яқиндагина, Измирдаги марказий шифохона ҳодимларидан бири Ўзил ҳар йили камида 200 та ёш болаларнинг оғир операциялари учун пул ажратиши ҳақида маълум қилган эди.
“Ливерпуль” етакчиси Муҳаммад Салаҳ ҳам Ўзил сингари савобли ишларга қул уришни ҳуш кўрувчилар сирасига киради. Қаҳрамонимиз Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоб рақамига 1,17 миллион еврони ўтказиб берди. Бундан ташқари, ўзи туғилиб ўсган қишлоқчадаги шифохона ва мактаб қурилишини тўлиқ якунлади.
Aйни дамда трансфермаркет томонидан дунёнинг энг қиммат футболчиси деб эътироф этилаётган Киллиан Мбаппе ҳам Сovid-19га қарши курашга ўз ҳиссасини қўшди. “Le10sport”нинг маълум қилишича, Киллиан “Abbe Pierre Foundation” учун хайрия қилган. Ушбу фонд асосан уйсиз инсонларни ҳимоя қилиш учун тузилган. Бундан ташқари, Киллиан Париждаги шифохоналарга 400 минг еврога тенг турли дори-дармонларни етказиб берди.
Мураббийлар орасида биринчилардан бўлиб Пеп Гвардиола жонбозлик кўрсатди. “Манчестер Сити” узтози, Испания CОВИД-19нинг биринчи тўлқинини бошидан ўтказаётганда керакли асбоп-анжомларни ҳарид қилиш учун “Fundasio Angel Daniel” фондига 1 миллион евро хайрия қилди.
Футбол оламидаги бундай ишлардан таъсирланган Бундеслига вакиллари ҳам қўлни қовуштуриб туришни ўзларига эп кўришмади. “Бавария”клуби футболчиси Жошуа Киммих биринчилардан бўлиб #Wekickcorana ҳечтегини ишга туширди. Ушбу ташаббусга биринчилардан бўлиб Роберт Левандовски қўшилди ва турмуш ўртоғи билан биргаликда 1 миллион еврони хайрия қилишди. Шунингдек, Сане ҳам янги жамоадошларидан ортда қолишни истамади ва 500 минг еврони COVID-19га қарши кураш учун сарф этди.