Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

“Мухтожлар“га аталган финал!

Баҳо:
+ | -

Рамзида шер акс этган чемпионатда футбол мавсуми поёнига етган бўлсада, “туманли Албион“нинг икки жамоаси яна бир жанг учун тадорлик кўришмоқда. Улардан бири, такомиллашаётган “Челси“ бўлса, яна бири шонли мавқейини тиклашга зўр бериб, уринаётган “Арсенал“.

Аслини олганда, финалгача машаққатли йўл босиб ўтилди. Хусусан, Лемпард йигитлари, АПЛнинг ўртамиёна жамоаларидан бири “Борнмут“ ва жорий футбол мавсумининг “қуюни“ бўлиб, фантастик ўйин намойиш этган “Ливерпўл“ни, Артета жамоаси эса, ортда қолган мавсум дебютанти бўлишига қарамай, кўплаб ғалабалар қайд этган, етакчилардан очко тортиб олиб, анча яхши таассурот қолдирган “Шеффилд Юнайтед“ ҳамда бу мавсум ички чемпионат совринлардан танаффус олиб, вице чемпионга айланган “Манчестер Сити“ни мағлубиятга учратди.

Жамоалар, ушбу турнир доирасида, 2003-йилдан буён 4 марта тўқнаш келишган(2003, 2004, 2009, 2017). 3 та ғалаба билан устунлик “қизилларда“
Ўзига хос статистикага кўра, ушбу принципиал рақиблар, 2003-йилдан буён, турли мусобақаларда, нақд 6 та финалда тўқнаш келишган(2005, 2007, 2015, 2017, 2017, 2019). Бу ерда эса 3 та ғалаба билан “кўклар“ олдинда. Гарчи шундай бўлсада, бугун янги мураббийлар қўл остида ўзгача жамоага аяланаётган клублар тўқнаш келар экан, ҳарчанд бўлмасин, яқин ўтмишдаги натижаларни бир четга суриб қўйиш мақсадга мувофиқ.


“Аристократлар“нинг Френк Лемпард қўл остидаги натижаси ҳозирча чакки эмас. Жамоа янги мураббий қўл остида илк мавсумдаёқ совринли ўринлар учун кураш олиб борди ва мавсум якунига кўра 66 очко билан 4-ўринни эгаллаб, кейинги мавсум Чемпионлар Лигаси йўлланмасини нақд қилди. ЕЧЛ доирасида, Баварияга қарши кечган дастлабки учрашувдаёқ(3-0), имкониятни деярли бой берди дея таҳмин қилинган Лондон жамоаси ҳақидаги фикрлар, сўнгги 11 ўйинда, яъни, рестартдан кейин рақибларига қарши 3 бор мағлуб бўлиб, 8 маротаба ғалаба қайд этганидан сўнг кескин ўзгарганини ҳам сезиш мумкин. “Қиш ғамини ёзда е“ деганларидек, янги футбол мавсуми учун Лемпард ўз имкониятларини анча яхшилаб олишга мувоффақ бўлди. “Лейпсиг“дан Тимо Вернер, “Аякс“дан Ҳакими Зиеш олиб келинди, бундан ташқари Кай Ҳавертс ва Ян Облакдек ўз жамоасининг етакчилари саналган футболчиларга оғиз солинган. Салмоғи кичик бўлсада бу кубок раҳбариятнинг жамоа ва футболчиларга бўлган ишончини орттиради, трансферлар бозоридаги ҳаракатини тезлаштириб, юқоридаги, оғир тош босадиган юлдузларни бўлсада, Лондонга олиб келинишини эҳтимолий тезлаштиради. Умуман олганда, жамоанинг янги мавсум учун мотивацияси етарли.

“Тўпчилар“да эса вазият унчалик ҳам енгил эмас. Жамоа, сўнгги 11 ўйинда 7 ғалаба, 1 дурранг, 3 мағлубият қайд этиб, 56 очко билан чемпионатни еврокубоклар зонасидан пастда якунлади. Рақибидан фарқли ўлароқ “янги қонлар“ ҳақида унчалик ҳам ўйламаётган жамоанинг, янги мавсумга қанчалик яхши ёки аксинча тараддуд кўриши “Уэмбли“да кечадиган ўйинга ҳам боғлиқ дейиш мумкин.

Мухлислар наздида бош мураббий эффекти тўлақонли кўринганича йўқ. Демак, бу ғалаба “Арсенал“дан ҳам кўра Мигел Артетага кўпроқ зарур. Қолаверса, бу финал еврокубоклар учун кураш эшикларини ҳам очиб беради. Ажабмас, бу ғалаба бир вақтлар сериялар қайд этган, Ғарбий Лондон вакилларининг эски мавқейи тикланишида, мексикалик мутахассиснинг шахсий карьерасида эса, муваффақиятли дебоча бўлиб хизмат қилса.

Дадажон Фозилжонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:28, 01.08.2020.
Ўқилди: 5708 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.