Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина

Хитой Суперлигаси. «Шанхай СИПГ» легионерларнинг голлари эвазига йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Хитой чемпионатининг 2-турида «Шанхай СИПГ» 2 август, якшанба куни «Хебей Чайна Форчун» жамоасини қабул қилди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Марко Арнаутович шанхайликларни олдинга олиб чиқди, иккинчи бўлим дебютида австриялик футболчи дублини нишонлади.

72-дақиқада Рикардо Лопес ҳисобни йирик кўринишга олиб келган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда бразилиялик футболчи якуний ҳисобни ўрнатди — 4:0.

Ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов асосий таркибда майдонга тушиб, 60-дақиқада захирага олинди.

Ушбу ғалабадан кейин «Шанхай СИПГ» очколарини 6 тага етказиб Б гуруҳи «Бейжин Гоан» билан бирга етакчилик қилмоқда.

Хитой Суперлигаси, 2-тур баҳси
2 август, якшанба
«Шанхай СИПГ» — «Хебей Чайна Форчун» 4:0
Голлар: 1:0 – 45 Арнаутович, 2:0 – 48 Арнаутович, 3:0 – 72 Рикардо Лопес, 4:0 – 90 Рикардо Лопес
«Шанхай СИПГ»: Ян Сзюнлин, Ван Шенчао, Ши Ке, Ҳе Гуан, Вей Жен, Люй Венсзюн (Юй Хай, 74), Оскар, Арнаутович (Сай Ҳуэйкан, 75), Мирахметжан Музеппер, Одил Аҳмедов (Лин Чуаньи, 60), Рикардо Лопес.
«Хебей Чайна Форчун»: Чи Венйи, Лю Сзин, Жен Ҳан, Мемишевич, Чао Юйхао, Пан Симин, Чан Чендун, Рикардо Голарт, Сюй Тянюань (Фен Ган, 59), Дун Сюешен, Маркао.
Огоҳлантириш: Пан Симин (58).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:23, 02.08.2020.
Ўқилди: 4297 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик