Франциянинг "ПСЖ" клуби бош мураббийи Томас Тухель мавсум якунига етгач эгаллаб турган лавозимини тарк этиши мумкин.
Metaratings.ru сайтининг тарқатган маълумотига қараганда, агар "ПСЖ" ЕЧЛнинг ярим финалига чиқа олмаса, у ҳолда раҳбарият Тухелга чиқиш эшикларини кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, "ПСЖ" ЕЧЛнинг 1/4 финалида Италиянинг "Аталанта" клубига қарши ўйнайди.
Қайд этилишича, ПСЖни бошқариши мумкин бўлган ягона мутахассис Массимилиано Аллегри бўлиб турибди.