"Порту" ҳужумчиси Зе Луиш фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TRT Spor ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, ҳужумчини "Бешиктош" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. Якунланган мавсумда форвард 31та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урган ва 2та голга ассистентлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Луиш 2019 йилда "Спартак"дан "Порту"га кўчиб ўтган эди.