Москванинг "Спартак" клубига кўчиб ўтган ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳақида жамоа бош мураббийи Доменико Тедеско фикр билдирди.
"Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, биз 2000 йилда таваллуд топган ёш футболчи билан шартнома имзоладик. у коронавирусга чалинганди, шу сабабли у уч ҳафта машғулотларда иштирок этмади, - Тедесконинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ТАСС. - У эндигина жамоамиз таркибига келиб қўшилди, шунинг учун у жамоани, жамоа эса уни яхши ўрганиши керак. Ҳозир бизнинг асосий вазифамиз - футболчимизни авайлаш ва уни ҳимоя қилиш".
"У касалликдан кейин буюк клуб сафига келиб қўшилди. Аввало, унга вақт керак бўлади, бу жуда муҳим. Биз у билан режа асосида жисмоний тайёргарлик бўйича ишлаймиз ва ундан кейин кўрамиз", - дея қўшимча қилди Тедеско.
"Яхши футболчилар бир нечта позицияда ўйнай олиши мумкин, Ўрунов эса мана шундай футболчилар тоифасига киради. Дастлабки таасуроотим шундай: у жуда иқтидорли футболчи, жуда ёш, энди барчамиз бирдек ишлашимиз керак. Бизнинг схемамизнинг "саккизлигида" ўйнаши мумкин, иккинчи ҳужумчи, қанот ҳимоячиси, таянч ярим ҳимоячиси сифатида ҳам тўп суриши мумкин".
"Мен ҳозир аниқ билмайман, лекин яхши футболчига таркибдан доим жой топилади. Мураббийнинг иши шундай: Агар футболчи ҳафта мобайнидаги машғулотларда 11 талик футболчилар қаторига кирса, у ҳолда мураббий ушбу футболчига жой топиб бериши керак. Хулоса қилиб айтганда. мураббий позицияга, рақибга, баланс ва бошқа нарсаларга ҳам эътибор бериши керак", - деди "Спартак" бош мураббийи.