Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Тэмми Абрахам «Тоттенхэм» ҳужумчиси Гарри Кейн ҳақида илиқ фикрларни билдирди.
«Фикримча, Кейн – дунёнинг энг кучли ҳужумчиси. Биз Баркли билан икки кун олдин мана шу мавзуда суҳбатлашгандик ва мен унга ҳеч қачон у каби кўрмаганимни айтдим.
У рақиб жарима майдончасидаги вазиятнинг ўнтасидаги тўққизтасидан фойдаланади. Умид қиламанки, мен ундан кўп нарса ўрганаман»-деди Абрахам.