Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

ПФЛ июль ойи лауреатларини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг июль ойидаги энг яхшилари эълон қилинди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан июл ойида Суперлигада энг яхши ўйин кўрсатган футболчи сифатида “Қўқон-1912” футболчиси Мурод Холмуҳаммедов тақдирланадиган бўлди. Ҳимоячи ортда қолган ойда 3 та ўйинда 2 та гол киритиб, 1 та голга асистентлик қилган эди.

Шу билан бирга, Суперлигада “Июль ойнинг энг яхши голи муаллифи” ҳам аниқланди. Унга кўра, АГМК ярим ҳимоячиси Санжар Турсуновнинг “Қўқон-1912” клуби дарвозасига киритган голи шу йўналишда лауреат бўлди.

Эътиборлиси, ойнинг яна бир мукофоти АГМК клуби вакилига насиб этди. “Кончилар”нинг июль ойида ўтказган 3 та ўйинда 2 та ғалаба, 1 та дурангга эришиб, турнир жадвалида 2-ўринда бораётганлиги учун жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов “Июль ойининг энг яхши мураббийи” дея эътироф этилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Манба: minsport.uz
Киритилди: 23:20, 06.08.2020.
Ўқилди: 2849 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.