Ҳозиргина якунланган чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Манчестер Сити" ҳамда "Реал" ўртасидаги жавоб ўйнида (2:0) "қироллик клуби" ҳужумчиси Карим Бензема ўз номига битта гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа, Бензема ЕЧЛ тарихидаги голлари сонини 64тага етказиб олди. Карим энг яхши тўпурарлар рўйхатида Левандовскийни ортда қолдириб, 4-ўринга кўтарилди.
Маълумот учун, Бенземадан кўпроқ Криштиану Роналду (128), Лео Месси (114) ва Рауль (71) гол урган.