Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Роналду «Ювентус» мухлисларига мурожаат қилди

Баҳо:
+1 | -

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа Европа чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан кейин мухлисларга мурожаат йўллади.

«Мавсум-2019/20 биз учун одатдагидан анча кеч, аммо биз кутганимиздан эрта якунланди. Энди эса мулоҳаза қиладиган, муваффақиятсизлик сабабларини таҳлил қиладиган пайт келди. Танқидий фикрлаш — кучли бўлишнинг ягона йўли. «Ювентус» каби катта клуб ҳамиша жаҳонда энг кучли бўлиш ҳақида ўйлаши лозим. Ўзимизни дунёнинг энг зўр ва энг катта клуб деб аташ учун эса шунга мос ишлашимиз керак.

Мураккаб йилда А серияда навбатдаги ғалабани қўлга киритганимиз — фахрланишга арзийдиган ҳолат. «Ювентус» сафида 37та гол ва Португалия терма жамоаси таркибида 11та гол — менга келажакка янги амбициялар ва иштиёқ билан қарашимга ёрдам беради. Лекин мухлислар биздан кўпроқ нарсани талаб қилишади. Биз буни амалга оширишимиз, бизга бўлган юқори ишончни оқлашимиз керак.

Олдимиздаги қисқа таътил бизга келажак учун энг тўғри қарор қабул қилиш ҳамда ҳар доимгиданда кучлироқ бўлиб қайтиш имконини беради. Тез орада кўришгунча!» — дея ёзди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, биз неча соат илгари «Ювентус» Маурицио Саррини истеъфога чиқариб, Андреа Пирлони янги мураббий этиб тайинлади.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 00:54, 09.08.2020.
Ўқилди: 20403 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.