Ушбу рукнимиздаги суратлар билан таништиришда давом этамиз.
Жорж Веа Малдини билан бир жамоада тўп суриш ҳақида ҳаёл сурмоқда. Тез орада унинг орзуси амалга ошади ва Веа “олтин тўп”га эга чиқади.
Давидс “Милан” футболчиларини бирин-кетин сафдан чиқармоқда. Орадан бир мавсум ўтиб, ўша футболчилар билан “Милан” шарафини ҳимоя қилишига тўғри келишидан хабари йўқ…
90-йилларнинг энг олди йигитлари тўқнашуви! Трифон Иванов Эрик Контанага қарши!
Каннаваро бошчилигидаги Италия мана шу об-ҳавода ҳам Россиянинг ЖЧга чиқишига тўсқинлик қилиб қолган эди.
Бенаюннинг Европадаги илк жамоаси “Сантандер” эканлигидан хабарингиз борми? Кейинроқ “Ливерпуль” ва “Челси” клубларида порлаган юлдуз ҳали-ҳамон бутсаларини михга илганича йўқ.
Югаславия чемпионати. “Ҳайдук” – “Цирвена Звезда” ўйини биринчи бўлимдан сўнг тўхтатилди. Сабаби, давлат раҳбари Титонинг ўлими ҳақидаги хабар танаффусда футболчиларга етиб келган эди…
1950-йил. Боливия ЖЧ йўлланмасини бирорта ўйин ўтказмай қўлга киритмоқда. Сабаби, Aргентина мусобақадан четлатилди ва унинг ўрнини Боливия эгалламоқда. Жамоа ЖЧда атиги битта ўйин ўтказган бўлсада, Уругвайдан жавобсиз 8 та гол ўтказиб юборгани билан ёдимизда қолган.
Ҳозиргина “Интер” “Лацио”га мағлуб бўлди ва чемпионликни “Ювентус”га бериб юборди. Роналoэса, дарров кетиш ҳақида ўйламоқда.
“Фулҳем” етакчиси Эдди Мерфига “кўз теккан” шекили…
Пеле ҳакам билан тортишмоқда. Ҳозиргина “Сантос” чемпионлик учун курашда муҳим очколарни бой берди. Бу афсонанинг кўзларидан шундоққина кўриниб турибди.
1995-йил. “Aякс” ЕЧЛ кубокини боши узра кўтармоқда. Эдвин Ван Дер Сарнинг Европа бўйлаб саёҳати айнан шу учрашувдан сўнг, бошланган.
Симионе, Почеттино ва Редондо. Aргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиларига эътибор қаратинг!
"ЕВРО 96". Зеейдорф пеналтидан фойдалана олмади. Голландия уйига равона бўлади...