Италиянинг «Милан» клуби собиқ вице-президенти Адриано Галлиани Андреа Пирло «Ювентус» клуби бош мураббийи этиб тайинланганидан кейин, у билан қандай қилиб қўнғироқлашгани ҳақида сўзлаб берди.
«Мен Андреани овозини телефон орқали эшитишим биланоқ, у ҳандон отиб кулиб юборди.
Мен у билан 5 август куни «Монца» ва «Юве»нинг ёшлар жамоаси ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказаётган пайтда кўришгандик. Ўшанда унинг олдида ажойиб фаолият турганини айтгандим.
Бироқ, у «Ювентус» клуби бош мураббийи бўлиши учун уч кун вақт ўтишини кутмаган эдим! Мен уни "Юве" бош мураббийлигига тавсия этганимни, лекин бу воқеа бир неча ойдан кейин рўй бериши мумкинлигини айтгандим. У кулиб қўйганди!
Ишонинг, мен уни мураббий эканлигини футболчилик пайтидаёқ сезгандим. Пирло футбол ўйнаётган пайтида ҳам мураббий эди, футболда ҳеч нарсани алдай олмайман.
Агар Андреа ҳақида бир сўз айтишим кераклигини сўрашса, уни ақлли инсон деган бўлардим. У доим илм излаган. Пирло «Ювентус» билан яхши натижаларга эришига ишонаман», – деди Галлиани Corriere dello Sport билан интервьюда.