Мамлакатимизда ёзги трансфер ойнаси очилган куни "Андижон"ни икки футболчи тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуоти ёзмоқда.
Мавсум аввалида "Қўқон-1912" жамоасидан ижарага олинган дарвозабон Исломбек Абдуллаев собиқ жамоасига қайтиб кетди.
Шунингдек, "бургутлар" ярим ҳимоячиси Жаҳонгир Абдумўминов билан икки томонлама шартнома бекор қилиниб, Абдумўминовга жавоб бериб юборилди.