Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

ЕЧЛ. «РБ Лейпциг» «Атлетико»ни мусобақадан чиқариб юборди!

Баҳо:
+ | -

Лиссабонда Европа чемпионлар лигасининг "саккиз финалчи" деб номланган мини-турнири давом этмоқда. Бугун бўлиб ўтган чорак финалнинг иккинчи учрашувида кутилмаган натижа қайд этилди.

Нимчорак финалда "Ливерпуль" устидан ғалаба қозонган "Атлетико" клуби, Германия чемпионатининг жорий мавсумида 3-ўринни эгаллаган "Лейпциг"га имкониятни бой бериб қўйди.

Биринчи бўлимда жамоалар фаол ҳаракат қилишганига қарамай, танаффусга қадар ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим бошида эса германияликларнинг комбинацияси самарали чиқди: ўнг қанотдан етказилган узатмани Ольмо бош билан дарвозага буриб юборди.

Диего Симеоне майдонга Жоау Феликсни ташлади. Ярим ҳимоячи 70-дақиқада пенальти ишлади ва унинг ўзи 11 метрли жарима зарбасидан ҳисобни тенглаштирди.

Баҳс тугашига 2 дақиқа қолганида Тайлер Адамс жарима майдони остонасидан зарба берди. Тўп эса йўл-йўлакай "Атлетико" ҳимоячисига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва тўрга бориб тушди.

Шу тариқа, 33 ёшли Нагельсман шогирдлари ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди. "Лейпциг" финал йўлланмаси учун "ПСЖ"га қарши майдонга чиқади.

Европа чемпионлар лигаси, чорак финал
РБ Лейпциг Германия – Атлетико Испания 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 50 Ольмо, 1:1 – 71, пенальти Жоау Феликс, 2:1 – 88 Адамс.
РБ Лейпциг – Гулачи, Хальстенберг, Клостерманн, Упамекано, Анхелиньо, Кампль, Забитцер (Мукиеле, 90), Нкунку (Айдара, 83), Лаймер (Адамс, 72), Ольмо (Шик, 83), Поульсен.
Атлетико – Облак, Лоди, Хименес, Триппьер, Савич, Эррера (Жоау Феликс, 58), Коке (Фелипе, 90), Сауль, Феррейра Карраско, Льоренте, Диего Коста (Мората, 72).
Огоҳлантиришлар: Лоди (62), Клостерманн (70), Кампль (82), Айдара (87), Хименес (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:10, 14.08.2020.
Ўқилди: 6008 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Моуриньо олдига учта вазифа қўяди [3779]

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3071]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2194]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [1972]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1718]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1710]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1481]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1355]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1314]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1309]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик