Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Андрей Фёдоров: «Пандемия яхши тайёргарлик кўришга халақит беряпти»

Баҳо:
+ | -

17 августдан иккинчи бор Суперлига ўйинларига рестарт берилади. «Локомотив» 10-тур учрашувини АГМКга қарши «Бунёдкор» стадионида ўтказади. Хабарингиз бор, навбатдаги тўртта тур марказлашган тартибда нейтрал стадионларда бўлиб ўтади. Рестартга оз қолганда «темирйўлчилар» устози Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди.

Суперлига рестартига тайёргарлик ҳақида

— Ўйинларга тайёргарлик кўриш осон бўлмаяпти, чунки баъзи сабаларга кўра тез-тез режаларимиз ўзгариб турибди. Аввало инсон соғлиғи биринчи ўринда эканини жуда яхши тушуниб турибмиз. Бир нечта футболчиларимиз коронавирусга чалиниб, тузалиб ҳам бўлишди. Бу эса кишини хурсанд қилади. Қўлдан келганча жамоани бир хил савияга кўтаришга ҳаракат қиляпмиз. Иккита ўртоқлик учрашуви ўтказдик: «Бухоро» ва биринчи лига клуби «Рубин»га қарши. Бу ўйинлар орқали жамоа ҳолатини яна бир бор кўриб олдик.

Жамоадан кетганлар ҳақида

— Уч нафар футболчи билан хайрлашдик. Булар — Игнатий Нестеров, Ойбек Қиличев ва Даврон Ҳошимов. Албатта, асосий таркиб аъзоси билан хайрлашиш ҳар доим қийин бўлган ва бу футболчиларнинг йўқлиги барибир ўз таъсирини кўрсатади. Лекин биз мавжуд таркиб билан олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз.

Жамоага янги футболчилар келиши ҳақида

— 10 августдан ёзги трансфер ойнаси очилди. Лекин кимдир келадими-йўқми, бу ҳақда аниқ бир гап айта олмайман. Барчаси клуб раҳбарияти билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда амалга оширилади.

Суперлигада навбатдаги рақиб ҳақида

— АГМК яхши клуб. Бу жамоа ушбу мавсумда яхши ўйин кўрсатяпти. Лекин ҳозир уларнинг ҳолати ҳақида ҳеч нарса билмаймиз. АГМК Суперлигада ютқазмаган ягона клуб бўлиб турибди. Лекин ҳар қандай церийа барибир якун топади. Балки биз билан ўйинда улар мағлубиятга учрар.

Марказлашган чемпионат ҳақида

— Ҳозирги шароитда буни тўғри йўл деб ўйлайман. Чунки падемия сабаб кўп жойларда чемпионат марказлашган тартибда ўтказиляпти. Энг муҳими, ўйинларни ўтказиш, бу ҳар ҳолда умуман ўйнамагандан яхшироқ. Футбол ичидагиларнинг ўз севимли ишлари билан шуғулланиши — энг яхши нарса.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 15:48, 14.08.2020.
Ўқилди: 2764 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.