Яқиндагина Ашраф Ҳакимий трансфери бўйича келишувга эришган "Интер" ва "Реал Мадрид" яна бир футболчининг трансфери бўйича ҳамкорлик бошлашга яқин турибди. Бу гал музокалар маркази — Милан Шкриньяр.
Словакиялик ҳимоячи Мадридда Серхио Рамоснинг меросхўри сифатида кўрилмоқда ва испаниялик ҳимоячининг ўзи бунга розилик берган. Ўткан йили ёзда, Эдер Милитао учун курашга киришдан аввал ҳам "Реал" Шкриньяр билан қизиқиб кўрган эди, лекин унда миланликлар Милан учун юз миллион евро атрофида пул сўрашган эди.
Ҳозир эса вазият ўзгарган. Сўнгги вақтларда Антонио Конте Милан Шкриньярни захира ўриндиғида қолдириб, Диего Годинни асосий таркибда туширишни маъқул кўрмоқда. Натижада ҳимоячининг трансфер нархи тушиб кетди ва ҳозирда 50-60 миллион еврога бахоланмоқда.
Трансфер учун ҳал қилувчи фактор — ҳимоячининг хоҳиши. Агар Европа Лигаси ярим финалида ҳам захирада қолса, Шкриньяр ўз келажагини Милан шаҳридан бўлак жойда қуриш ҳақида бош қотиришни бошлаши эҳтимол.