«Интер» спорт директори Пьеро Аузилио жамоа ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг келажаги борасида баёнот берди.
«Лаутарони «Интер»дан тортиб олишнинг битта йўли бор — товон пулини тўлаш. Шартномада шундай банд борлигини барча билади. Бу ерда яширадиган ҳеч нарса йўқ.
Ҳозирда биз Лаутаронинг трансфери борасида ҳеч ким билан музокара олиб бормаяпмиз. У жамоанинг қимматбаҳо аъзоси. Унинг «Интер» билан 3 йиллик шартномаси бор.
Клуб муҳим ўйинчиларни сотмоқчи эмас. Биз уларни сақлаб қолмоқчимиз. Кўп жамоалар Лаутаро борасида биз билан алоқага чиқишди. Улар орасида «Барселона» ҳаммадан кўра қатъиятли бўлди. Буни яширмайман.
«Барса» билан муносабатларимиз илиқ, лекин улар бизнинг мақсадимизни яхши билишади. «Интер» Лаутарони сотмоқчи эмас. Такрорлайман, товон пули мавжуд», – деди Аузилио.