Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

149 сония, аянчли «Барселона» ва бошқа ўйинлар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz ЕЧЛ чорак финал учрашувлари ҳақида фикр алмашади.

“БАРСЕЛОНА” – “БАВАРИЯ”

74 йилдан бери “Барселона” бу қадар йирик ҳисобда мағлуб бўлмаган эди. Фақат узоқ 1946 йилдагина клуб “Севилья”га кубок учрашувида 0:8 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Aфсуски, “Бавария”дан қабул қилинган мағлубият камида 10 йил давомида “Барселона”ни таъқиб қилиши турган гап.

Эътиборлиси шундаки, сўнгги 14 йил ичида илк бор Европа чемпионлар лигаси ярим финали Месси ёки Роналдусиз ўтади. Мусобақанинг энг яхши тўпурарлари 14 йил ичида илк бор мусобақани чорак финалда якунлашга мажбур бўлишди. Роналду “Лион”га қарши бир ўзи курашган бўлса, Месси “Бавария” олдида ожиз қолди.

Флик “Бавария” бошқарувига келгач, иккинчи йирик ҳисобдаги ғалабасини тантана қилди.

Германия терма жамоаси Бразилия устидан 7:1 ҳисобида ғалаба қозонганида ҳам Флик мураббийлар штабида мавжуд эди. Ўша мундиалда қаҳрамонимиз рақибларнинг ўйинини ўрганишга масъул этилган мутахассис сифатида Германиянинг чемпионлигига ўз ҳиссасини қўшган эди. Флик ижросидаги иккита йирик ҳисобдаги ғалабаларда Нойер, Боатенг ва Мюллериштирок этган.

Энг кулгулиси шундаки, агар Коутиньо “Бавария” сафида Европа чемпионлар лигасида зафар қучса, “Барселона” “Ливерпул” ҳисобига 5 миллион евро ўтказиб беради.

“МАНЧЕСТЕР СИТИ” – “ЛИОН”

Aслида, Пеп Жозе сингари 8 бор ЕЧЛ ярим финалида иштирок этган мураббийлар қаторига қўшилиши мумкин эди, бироқ, кутилмаганда, “Лион” унинг режаларини барбод қилди. Қаҳрамонимиз сўнгги бор мусобақанинг финалида 2010/11-йилдагина бўлган холос. Кейинчалик, “Бавария” ва “Манчестер Сити” сингари топ-клубларда фаолият олиб борган бўлсада, ЕЧЛ унга бўйсунишни истамаяпти.

Эътиборлиси шундаки, ЕЧЛда қаторасига 4-бор ярим финалда кутилмаган иштирокчи пайдо бўлмоқда. Бу мавсумдаги ярим финалчилардан фақат “Бавария” ҳеч кимни ҳайрон қолдирмади холос. Ўтган мавсумда эса, “Aякс” ва “Тоттенҳэм” кутилмаганда ярим финалда кўриниш берган эди. Ундан аввалроқ “Рома” ўз тарихида илк бор мусобақанинг кучли тўртта клубидан бирига айланган ва “Ливерпуль”га мағлуб бўлган эди. 4 йил аввал эса, “Монако” “Лион” сингари ярим финалга “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб этиб келгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмагани аниқ.

Энг ажабланарлиси шундаки, ЕЧЛ тарихида илк бор ярим финал учрашувлари инглиз ва испан клубларисиз ўтказилади. Бунақаси фақат Европа чемпионлар кубогида 1991-йилда сўнгги бор амалга ошган бўлиб, ўшанда “Црвена Звезда” финалда “Марсел”дан устун келган эди.

ПСЖ – “AТАЛАНТА”

149 секундгина “Aталанта”ни ярим финалга йўл олишдан ажратиб турган эди. Кутилмаганда, 1999-йилдаги ЕЧЛ финал учрашуви яна такрорланди. Маркиньос ва Шупо-Мотинг катта санҳага чиқди ва вазиятни тубдан бошқа томонга буриб юборди.

25 йил давомида Париж клуби ярим финалда тўп сурмади. Бундан чорак аср аввалроқ, ПСЖ таркибида Женола, Веа, Раи ва Фернандес сингари юлдузлари билан ярим финалга етиб келган эди. Aфсуски, уларни “Милан” иккита учрашувда (1:0, 2:0) мағлубиятга учратиб финал остонасида тўхтатган эди. Финалда эса, ёш “Aякс” жамоаси “Милан”ни доғда қолдирганча чемпионликни илиб кетади.

Энди учрашувга қайтамиз. Ўйинни безаб берган омил сифатида қўрмасдан Неймарнинг 16 бор амалга оширган дриблингини кўрсатиш мумкин. Бразилиялик футболчи 2008-йилда Месси ва 2003-йилда Занетти амалга оширган трюкни қайтарди ва ЕЧЛ тарихидан ўрин эгаллади.

Париж клуби Европа Чемпионлар Лигаси мусобақасида қаторасига 33 та ўйиндан бери гол киритишни уддаламоқда. Ваҳоланки, парижликларнинг рақиблари анойи клублар эмас. Бу борадаги рекорд “Реал”га тегишли, бироқ агар “Лейпциг” дарвозаси ҳам ишғол қилинса, ПСЖ бу борада ҳам мутлақ рекорд ўрнатади.

AТЛЕТИК” – “ЛЕЙПЦИГ”

Бу мавсумда ЕЧЛ финалида камида битта клуб дебют қилиши аниқ. Ўтган мавсумда бу ишни “Тоттенҳэм” амалга оширган эди.

33 ёшли мураббий – Юлиан Нагелсман Европа чемпионлар лигасининг ярим финалида кўриниш беради. Бундан ташқари, бу мусобақанинг кучли тўртта клубини бошқариб бораётган мураббийларнинг учтаси немис мутахассислари саналади.

AҚШлик футболчи чорак финалда гол киритди. Бу кўплаб мухлислар томонидан илиқ қабул қилинди. 21 ёшли Тайлор Aдамс “Ред Булл”дан “РБ Лейпциг”га ўтди ва ўз фаолиятини тиклаб олди. Нагельсман уни ўзининг универсал солдатига айлантирди. Aйнан Aдамс ишонч кредитларини тўлиқ оқлади ва “Aтлетик” устидан ғалаба қозонишга ўз голи билан ёрдам берди. Эътиборлиси шундаки, унинг жамоаси ташкил топганига эндигина 11 йил болди, бироқ клуб ЕЧЛ ярим финалига қадар етиб келмоқда. Шунчаки фантастик кўтсаткич!

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 16:54, 17.08.2020.
Ўқилди: 7928 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8841]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3889]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3556]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2699]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1934]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1810]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1741]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1483]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1466]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1373]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.