Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Шоир-мураббийлар

Баҳо:
+ | -

Сетьен кетди. У қаерга боради? У билан ким қизиқарди, тўғрими? Аслида, Кике жаҳон футболидаги ноёб инсонлардан бири эканини футболнинг ичида юрган дақиқ инсонлар яхши билишади.

Шоирларга амал берилса, ижоди ўлади, дейишади. Мен Сетьен, Сарри ва Бьелса каби “футбол жиннилари”ни, футболдан бошқа нарсани билмай телбаларча ишига шўнғийдиган ноёб мураббийларни топ-клублар кўп ҳолда бузиб қўйишига ўхшатаман.

Ҳа, баъзилари ишлаб кетади. Иноватор мураббийларнинг баъзилари ишлаб кетганини кўрганмиз. Ишлаб кетганларининг аксари ВАҚТИДА келганлари. Гвардиола - ёрқин мисол. Сетьен ва Сарри биринчидан вақтида келмади, иккинчидан, уларга ўз ихтиёрида ишлашга имкон бермайдиган клубларга келишди. Иккита тўсиқни енгиб ўтишга улар дош бера олишмади. Чунки бу ўринда учинчи масала кўндаланг бўлиб чиқиб келди – ҳали бунақа катта жойларда ишлашмагани...

Улар ҳам инсон, нафси бор, бир орзу қилиб қўйишади ва орзулари қаратилган катта шаҳарга лаббай деб келишади. Аслида улар келаётган “катта охур” буткул бошқа талабни қўйишини, натижа деб аталмиш қўрқинчли буйруқ асосида ишлашларини билишади, лекин орзу орзу экан-да, деб кеворишади. Ва... биринчи айбдорга айланадилар.

Топ-клублардан Маур, Анчелотти ва Зидан каби кейинчалик ўз ишларини топиб оладиган натижага ихтисослашган ва шахсияти катта инсонлар ишдан кетишса, унча ачинмайман. Аммо мана бунақа – футболнинг яшил майдондаги қисми билан яшайдиган, уёғини билмайдиган ҳам, билишни истамайдиган “ботаник” мураббийлар истеъфога чиқарилса, жаҳлим чиқади. Чунки уларни айбдор қилишдан осони йўқ дунёда. Ўзлари ҳам айбдорман деб ўйлайверишади.

Энди Сетьенга ишонишармикан? “Бетис”да амалга оширган иши ҳақиқий, соф футболнинг гўзаллиги бўлганини эсга олишармикан ё 2:8нинг сабабчиси сифатида кўришармикан?

Кўрамиз, футбол қайси томонга қараб кетяпти: Кике танаффусдан сўнг бўлса ҳам Бьелса каби қайта олса ва ниманидир исботлашга тушса (исботлаши аниқ!), ҳали яшил майдонда ҳис-туйғулар яшаяпти, деб ҳисоблайман. Акс ҳолда, кечирасизлар...

Хайрулла Ҳамидов

Манба: @xayrulla_hamidov
Киритилди: 15:30, 18.08.2020.
Ўқилди: 2930 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.