Суперлига 10-тур доирасида бўлиб ўтган "Машъал"-"Андижон" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг, матбуот анжуманида "бургутлар" жамоаси мураббийи Диёр Мирзабоев иштирок этди.
"Балки тўпни муборакликлар назорат қилгандир, лекин гол урган жамоа ютиб кетадиган ўйин бўлди. Умуман олганда, уларда ҳам, бизда ҳам етарли вазиятлар бўлди. Ўйлайманки дуранг натижа адолатли бўлди.
Бугунги ўйинни тактикаси қанотдан тезкор ҳужум уюштириб, бўйдор ҳужумчиларимизга тўпни узатиб бериш эди, шу боис Абдуманнопов ва Жамшид Ҳасановларни қанотга қўйгандик", деди мураббий.