Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

«Андижон» — АГМК: Превью

Баҳо:
+ | -

Мазкур қарама-қаршилик тарихида ҳозирга қадар 18 учрашув ўтказилган.

АГМК "Андижон"га қарши ўйинларда 10 маротаба зафар қучган. Юбилей 10-ғалабага ўтган мавсум Андижонда ўтган биринчи давра доирасидаги баҳсда эришилганди. "Андижон" эса жамоамиз устидан 4 бор ғалаба нашидасини суришга муваффақ бўлган. Мазкур ғалабаларга "Андижон" жамоаси 2008, 2009, 2010 ва 2011 йиллардаги ўз уйида кечган беллашувларда эришган. Яъни, АГМК Олмалиқда "Андижон"га ҳеч бўйин эгмаган. Ушбу жамоалар ўртасидаги қолган 4 учрашувда эса дуранг натижаси қайд этилган. Мазкур муроса йўлига келинган 3 беллашувдан иккитаси (2014, 2016) Олмалиқдаги баҳсда содир бўлган. Андижонда эса жамоалар бир маротаба, яъни 2014 йилги мавсумда дуранг қайд этишган. Қизиғи, 2014 йилги мавсумдаги ҳар иккала баҳсда ҳам ғолиб номи аниқланмаган.

Шу тариқа мазкур қарама-қаршиликдаги сезиларли устунлик жамоамиз тарафида. Тўплар нисбати бўйича ҳам кўрсаткич табиийки АГМК фойдасига хизмат қилмоқда: 32-22.

Мазкур ўйинга жамоалар икки хил кайфиятда келишмоқда. Миржалол Қосимов бошқарувидаги АГМК ҳозирча мағлубият нималигини билмай, жадвалда пешқадам “Пахтакор”дан 1 очкога кам тўплаган ҳолда юқори кайфиятда. Иккинчи рестартни ҳам жамоамиз кўтаринки руҳда бошлагани ва жамоадаги аъло кайфият бўлажак учрашув олдидан жамоага қўшимча ишонч бериши шубҳасиз.

“Андижон” эса ҳанузгача ғалаба таъмини сезмаган ва жамоа жадвалда аутсайдер мақомида элитада қолиш учун курашмоқда.  Бу жиҳат рақибга нисбатан жиддий ёндашишга ундайди.

АГМК - "Андижон" учрашуви қизиқарли кечишига бир қанча омиллар мавжуд. Биринчи навбатда ҳар иккала жамоага ҳам очко сув ва ҳаводек зарур. АГМК юқори ўринлардаги курашини давом эттириши ва “Андижон” узоқ давом этаётган серияга чек қўйишга ҳаракат қилиши табиий.

Мазкур ўйинда жамоамиз кўк рангли либосда ҳаракат қилади. "Андижон" эса оқ либосда майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг марказлаштириб ўтказилаётган "Андижон" — АГМК учрашуви 21 август куни Тошкентдаги ТТМЙИ стадионида соат 17:00да бошланади.

Бўлажак учрашувни бошқариш Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳига ишониб топширилди. Мазкур тайинлов Ильгиз Танташев учун жамоамиз иштирокидаги 22-ўйинга айланади. Ильгиз Танташев бошқарган ўйинларда АГМК 8 ғалаба, 8 дуранг ва 5 мағлубият қайд этган.

Суперлига, 11-тур.
21 август, жума
«Андижон» — АГМК
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Тимур Галеев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Адҳамжон Эргашев
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

Манба: https://t.me/fcandijan
Киритилди: 20:33, 19.08.2020.
Ўқилди: 2788 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [7240]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3413]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3048]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2456]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2418]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2122]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2018]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1993]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1963]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1940]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.