Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Кейн «Тоттенхэм» машғулотига ўз вақтида қўшила олмади

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» ҳужумчиси Харри Кейн жамоасининг мавсумолди ўқув-машғулот йиғинининг дастлабки қисмини ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

"Daily Mail" тарқатган хабарга кўра, англиялик футболчи 2019/2020 йилги мавсум якунланиши билан дам олиш учун оиласи билан Багам оролларига йўл олди. Ўша пайтда Багам ороллари Буюк Британиянинг карантин рўйхатидан ўрин олмаган эди. Аммо 8 август куни Багам учун қоида ўзгарди.

Шу тариқа, 27 ёшли Кейн ортга қайтганидан кейин 2 ҳафталик карантинда ўтиришига тўғри келди.

Жозе Моуриньо жамоаси ўтган ҳафта сўнгида янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Кейн эса ҳали "шпорлар" машғулотига қўшилмади.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 14:40, 21.08.2020.
Ўқилди: 1941 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.