Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Бахтиёр Ашурматов: «Меҳмондаги биринчи ғалабани қўлга киритганимиздан хурсандман»

Баҳо:
+ | -

Соса Соlа Суперлигаси 11-тур доирасидаги "Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

"Бугунги баҳс асабий тарзда ўтди. Ўйин охиригача жанговор руҳда ўтди. Мураббийлар штаби ҳам сўнгги дақиқага қадар ҳаяжонда ўтирдик. Меҳмондаги биринчи ғалабани қўлга киритганимиздан хурсандман. Ушбу ғалаба билан жамоамиз раҳбарлари ва мухлисларимизни табриклайман. Ҳисоб очилгунча қадар бир қатор вазиятлардан фойдалана олмадик. Рақиб эса бундан фойдаланди. Абдуҳолиқов юқори савиядаги ҳужумчи эканлигини исботлади. Йигитларга ҳам раҳмат айтаман. Улар охиргача курашишди ва ғалаба қозонишди. Биз бугун жуда муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик.

Кўпчилик айтаётганидек биз 7-ўринни олиб Осиё Чемпионлар лигасида ўйнашни хоҳламаймиз. Биз ОЧЛ чиптасини ўзимизнинг меҳнатимиз билан қўлга киритмоқчимиз. Ҳалол йўл билан Осиё Чемпионлар лигасига йўлланма олиб раҳбарият ва мухлисларимиз орзуларини рўёбга чиқармоқчимиз.

Ёзги трансферлар пайтида  ўнг қанот ярим ҳимояни кучайтиришни истагандик. Аммо ўзимиз истаган футболчиларни, яъни  Жавоҳир Сидиқов ҳамда Асад Собиржоновни ололмадик. "Пахтакор" Очлда ўйнашини ҳисобга олиб бу футболчиларни  қўйворишни истамади. Бизнинг жамоамиз учун ўйнаш истагида бўлган ўйинчиларнинг шартномаси бор. Ўзимизнинг йигитлар билан вазиятдан чиқишга қарор қилдик. Лекин трансфер ойнаси якунига қадар битта футболчи олишимиз мумкин.

“Локомотив” жамоасининг янги мураббийи Дилшод Нуралиевга омад тилайман.

Мурод Холмуҳаммедовнинг ҳозирги ҳолати 90-дақиқа ўйнашга етмайди. Биз учун футболчиларимизнинг соғлиги биринчи ўринда туради. Мурод жароҳатини даволаш учун кўп вақтни ўтказди. Агар кейинги ўйинга қадар у тўлиқ тикланса, уни майдонга туширамиз ва  пенальти белгиланса бугунгидек ҳаяжонланмай ўтирамиз", — деди Ашурматов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 23:03, 21.08.2020.
Ўқилди: 2135 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.