Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Андрей Канчельскис ғалабага нима етишмаганини айтди

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Машъал" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Андрей Канчельсксис ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи навбатда "Машъал"ни ғалаба билан табриклайман. Баракалла, йигитлар. Икки хил тайм бўлди. Биринчи таймда жуда ёмон ўйнадик. Иккинчи таймда вазиятларга эга бўлдик, ҳисобни тенглаштиришимиз керак эди. Қаердадир омад келмади, бу футбол.

Ташкилотчиларга раҳмат айтаман. Олдинги тур билан солиштирганда яхшироқ майдон ва қулай вақтга белгилаб беришганига раҳмат.

Бугун майдонга тушган футболчиларга раҳмат. Уларга иккинчи тайм учун эътирозим йўқ. Биринчи таймни эса таҳлил қиламиз. Ҳаёт давом этади, кейинги турдаги АГМК билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Бугун ғалаба учун нима етишмади? Голлар етишмади. Таркибимизда йўқотишлар бор. Бир қанча футболчиларда касаллик симптомлари бор. Аммо таркибимизда бошқа футболчилар ҳам бор, улар майдонга тушиб ўйнашлари керак. Коронавирус бизни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Таҳлил қиламиз, гаплашамиз. Бугун биз мағлуб бўлдик, рақиб эса ютди, "Машъал"ни табриклайман.

Нўъмон Ҳасанов "Навбаҳор"да менинг ёрдамчи бўлади. Машғулотлар жараёнида ҳам, бошқа ишларда ҳам. Айни пайтда менинг ёрдамчим карантин туфайли Москвадан кела олмаяпти. Шу боис Ҳасанов менга ёрдам беради", — дейди Андрей Канчельскис.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:17, 22.08.2020.
Ўқилди: 2611 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.