Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Бавария» — рекордлар «машинаси»

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz “Бавария” жамоаси ва унинг футболчилари бу мавсумда нималарни амалга оширгани борасида фикр алмашади.

Роберт Левандовски — 46 та ўйин, 64 та гол

Каталония клубига қарши ўйинда поляк ҳимоячиларни чалғитиш борасида чинакам мастер-класс намойиш этди. Агар бу йил ҳам “Олтин тўп” соврини берилганида, Инфантино вазиятни кўргач, бош қотириши турган гап эди. 31 ёшли ҳужумчи фаолияти давомидаги энг зўр мавсумни ўтказмоқда. Унинг ЕЧЛдаги кўрсатгичлари — 15 та гол ва 5 та ассист. Бу натижани яхшилаб олиш учун эса олдинда яна битта 90 дақиқа мавжуд.

Алфонсо Девис – 36,51 км

Aслида, тезкор футболчиларнинг ўртача тезлиги соатига 34 км ташкил этади, аммо Aлфонсо учун бу камлик қилади. “Бавария”нинг бу мавсумдаги кашфиётига айланган канадалик футболчи Канадага Либериядан келган муҳожирлар оиласида таввалуд топган. Эътиборлиси шундаки, “Бавария” унинг трансфери учун катта пул тўламади, бироқ супер ижрочини қўлга киритди. Лука Эрнандес учун 80 миллион евро сарф этилганида, 19 ёшли Aлфонсо уни сояда қолдириши кимнинг хаёлига келганди?

Унинг ўйинларини кўрган сайёрамизнинг энг кучли фулбекларидан бири Марсело («Реал Мадрид» футболчиси)  ҳам жим тура олмади:  “Сенинг ўйинларинг менга қувонч бағишламоқда”

Томас Мюллер – 26 та ассист

Томас бу мавсумда Бундеслиганинг ассистлар сони бўйича рекордини янгилади. Кевин Де Брюйне томонидан ўрнатилган планкани забт этди. Германия терма жамоаси сафида ЖЧ ғолибига айланган Мюллернинг ўйинида ўсиш Флик жамоага келгач намоён бўлди. Гвардиола ва Ковачлар уддалай олмаган ишни Ханс-Диттер қисқа муддатда эплади ва Мюллерни яна асосий таркибга қайтарди.

Томас ўйинни ва майдонни яхши ҳис этади. Шу боис мавсум давомида 49 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14 та гол+26 та ассистни ёздириб қўйди. Aгар ЛеванГОЛски (қария Томас жамоадошини шундай чақиради) бўлмаганида, “Олтин тўп” учун асосий даъвогар Мюллер бўлиши аниқ эди.

Мануэль Нойер – 74,8 зарбани бартараф этди

Aйни дамда “ФК Голливуд” таркибида 8 та ЖЧ ғолиби ҳаракат қилмоқда. Улардан 3 таси немис футболчиси бўлса, яна 4 таси Франция терма жамоаси аъзолари. Испаниядан Хави Мартинес бу рўйхатни якунлаб беради. Эътиборлиси шундаки, бугунги кунда ушбу рўйхатдагилар ичида Нойер барчадан кўпроқ наф келтирмоқда. Нойер бироз инжиқ бўлиши мумкин, лекин у майдонда ўз даражасини намойиш этишдан тўхтамаяпти.

Бу мавсумда жамоа билан ўз шартлари асосида шартнома тузган (2023 йилга қадар) Мануэль ажойиб спорт формасини ушлаб турибди. Бундеслигада дарвоза сари йўлланган зарбаларнинг 74 фоизини бартараф этган киппер Кейлордан бу борада бироз ортда, бироқ финалдаги ажойиб ўйин барчасини ўзгартириб юбориши мумкин.

Киммих, Тьяго, Aлаба – 10 фоиз брак

Бу футболчиларнинг майдондаги вазифаси турлича. Флик Aлабанинг етакчилигидан фойдаланиш учун уни марказга кўчирди. Боатенг билан тандемда у хатоларнинг камайишини таъминлаб бермоқда. Шу билан биргаликда Киммихнинг ўйинларини алоҳида қайд этмасликнинг иложи йўқ. Ёш бўлишига қарамай, қаҳрамонимиз жамоанинг чинакам етакчисига айланиб бўлди.   Ҳар бир ўйинда ўртача 2,3 та хавфли вазият содир этаётган футболчи учрашув давомида 77 тадан кам аниқ узатма бермайди.

Бу эса “Бавария”нинг интенсив футбол намойиш этишини таъминлашда муҳим омил. Шу ўринда, Тьяго Алькантарани ҳам унутмаслик лозим. Испан Бундеслигадан чарчагани учун ҳам жамодан кетмоқчи. Унинг ярим ҳимоядаги креатив ҳаракатлари ҳужумдаги ранг-барангликни таъминламоқда.

Гнабри – 40 та гол+пасс

“Лион”га қарши учрашув олдидан, “Бавария”га осон бўлмаслиги аниқ эди. Руди Гарсия рақибнинг имкониятларини тўғри баҳолаган ҳолда, идеал ҳимояни ташкил этди. Бироқ Гнабри катта саҳанага чиқди. Эътиборлиси шундаки, Гнабри ўзининг ЕЧЛдаги (бу мавсумда) голлари сонини 9 тага етказиб олди. Ундан фақат Холанд ва Левандовскигина олдинда.
Флик — кетма-кет 20 та ўйинда (барча мусобақаларда) ғалаба

Эътиборлиси шундаки, Флик қўл остида “Бавария” 20 та ўйиндан бери кетма-кет ғалабаларга эришиб келмоқда. Бу серия ичида “Боруссия Дортмунд”, “Барселона”, “Челси”, “Лион” сингари кучли клублар мавжуд. Фликнинг жамоаси кетма-кет ўйинларда йирик ҳисоб қайд этмоқда.  Мураббий ўз шогирдларининг формасини тиклаб олишига имкон берибгина қолмай, ротациядан ҳам унумли фойдаланмоқда. Умуман олганда, бу мавсумдаги “Бавария”нинг супер ўйинлари ортида Ханс-Дитер Фликнинг меҳнатлари ётибди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 12:59, 23.08.2020.
Ўқилди: 4769 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.