Испания матбуотининг хабарига кўра, "Барселона" "Манчестер Сити" ҳимоячиси Анхелиньони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Футболчи 2019/20 йилги мавсумни "Лейпциг"да ижарада ўтказди.
Маълумотларга кўра, "Барсеона"нинг янги мураббийи Куман чап қанот ҳимоячиси Хорди Альбани ўз режаларига киритмаяпти ва у билан хайрлашишга тайёр.
"Барса"нинг янги спорт директори Рамон Планес Анхелиньо Альбага ўринбосар сифатида кўрмоқда. Ҳимоячининг трансфер нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.