"Тромсе" ҳужумчиси Исак Хансен-Аарен "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолади, дея хабар беради Норвегия клуби расмий сайти.
16 ёшли футболчи аллақачон Англияга етиб борган ва у клуб академиясида машғулотларни бошлаш учун тайёргарлик кўрмоқда.
Маълумот учун, Хансен-Аарен 15 ёшида "Тромсе"нинг биринчи жамоасида дебют қилди ва шу вақтга қадар етти расмий учрашувда қатнашиб, битта голли узатма амалга оширди.