Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Тухель: «Биринчи биз гол урганимизда, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонар эдик»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухель Европа чемпионлар лигаси финалидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз боримизни бердик. Майдонда ўз юрагимизни ва кучимизни қолдирдик. Финалда бу нарса керак, аммо ҳеч ким натижани кафолатлай олмайди. Биринчи гол ўйин тақдирини ҳал қилишини тахмин қилгандим.

Икки ўта кучли жамоалар тўқнашувида ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди. Жамоам кўрсатган характердан, сўнгги бир нечта учрашувларда кўрсатган ўйинимиз билан фахрланаман. Мураббий сифатида бундан ортиғини сўрай олмайман. Ҳа, ҳафсалам пир бўлди, аммо жуда оғриқли эмас.

Гол — бугун бизга етишмаган ягона нарса. Биз вазиятлар яратдик, аммо рақиб гол урди. Ишончим комил, агар биринчи бўлиб биз гол урганимизда, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонар эдик. Жуда яхши ўйин намойиш этган дақиқаларимиз бўлди. Баъзида эса сабр қилишимизга тўғри келди. Якунда эса вазиятлардан фойдаланиш панд берди. Килиан ва Неймар ҳамиша гол уришларини истаймиз, аммо буни доимо талаб қилишнинг имконияти йўқ», — деди Тухель.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 07:30, 24.08.2020.
Ўқилди: 2868 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3794]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3717]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3533]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3316]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3217]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3010]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2247]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2089]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2070]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1933]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик