Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Андрей Шипилов: «Бугунги ғалабамизни шифокоримизга бағишлаймиз»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Металлург" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

"Иккинчи рестартни ёмон бошладик. Олдинги икки турда "ҳаётимиз ширин" бўлмади. Бирида илк таймни яхши ўтказдик. Кейингисида иккинчи таймда “тўп сурдик”. Бугун эса иккала таймда ҳам яхши ўйнай олдик. Йигитлар ҳаракат қилишди. Натижа қандай бўлишидан қатъий назар бугун шогирдларимнинг ўйинидан қониққанлигимни айтардим.

Равшан Ҳайдаровнинг имзоси кўриниб турибди. Қисқа вақт ичида унинг фалсафаси жамоага сингдирилган. Бу кишига қарши кураш олиб бориш ёқимли бўлди. Ҳисоб тенглашганида яна гол ура олишимизга ишондим. Бугун мағлуб бўлганимизда адолатдан бўлмасди, сабаби биз тўпга эгалик қилдик ва ташаббусга эга эдик.

Ғалаба қозондик ва нохуш сериямиз якунланганидан хурсандман. Кетма-кет учта ўйинда очко ололмаслик ёмон бўларди. Олдимизда ҳали қиладиган ишлар кўп. Кейинги турдаги рақибимиз "Машъал" жуда ҳам "жонли" жамоа. Кейинги ўйинга катта масъулият билан тайёргарлик кўрамиз.

Балки бугун чиройли футбол бўлмагандир, аммо натижа қўлга киритилди. Баъзида шундай ҳам қилиш керак. Футбол ўйнашга ҳаракат қилаяпмиз.

Ҳар бир машғулот ва ҳар бир ўйинда профессионалликларини исботлаш кераклигини айтаман. Даврон Анваров ўйиндан-ўйинга ўз ўйинини кучайтирмоқда. Олдинги ўйинларда бир таймдан ўйнаётгандик, профессионал футболчилар эса икки тайм ўйнаши керак.

Бугун Чумак ва Отахоновнинг туғилган куни эди. Ғалаба уларга ажойиб совға бўлди. Аммо мен бугунги ғалабамизни жамоамиз шифокорига бағашлаган бўлардим. Сабаби у сўнгги ҳафталарда жуда катта ҳажмдаги ишни бажарди. Айтиш мумкин бўлса мавсум охиригача шифокоримиз бош мураббийдан ҳам муҳимроқ шахсга айланди. Унга катта раҳмат айтмоқчиман. Бугунги ғалаба унинг ғалабаси", - дейди Андрей Шипилов.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 14:11, 26.08.2020.
Ўқилди: 1938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.