Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Месси ва «Барселона» ўртасидаги курашда ФИФА футболчининг тарафини олади

Баҳо:
+ | -

Лионель Месси ва «Барселона» ўртасида бошланган курашда ФИФА футболчининг тарафини ёнини олиши мумкин.

Аргентиналик футболчи клуб офисига факс йўллаб, шартномадаги тегишли бандга биноан келишувни бир томонлама бекор қилмоқчи эканини маълум қилган. Шартномадаги бандда эса Месси клубни тарк этиш истагини 10 июнга қадар билдириши керак эди. Шундан келиб чиқиб "Барса" шартномадаги мазкур банднинг амал қилиш муддати ўтиб кетгани учун 700 миллион евролик бадал пули ҳақида банд кучга кирганини таъкидламоқда.

Футболчининг вакиллари эса мавсум-2019/2020 коронавирус пандемияси туфайли чўзилгани учун шартномада кўрсатилган банднинг муддати ҳам чўзилиши керак. Лионель шуни важ қилиб кўрсатиб, жамоани эркин агент сифатида тарк этмоқчи.

"El Pais" тарқатган хабарга кўра, ФИФА Мессининг «Барселона»дан кетишига тўсқинлик қилмайди. Яъни шу пайтгача футболчининг жамоани тарк этишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ҳолат юз бермаган. Сўнгги 15 йил ичида ФИФА ҳам, Спорт арбитраж суди ҳам бундай ишни кўриб чиқмаган.

ФИФА аргентиналик футболчи фойдасига қарор чиқариши учун Месси тегишли аризани топшириши керак.

Аммо «Барселона» ўз манфаатини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиши мумкин. Бундай ҳолат вазият мураккаблашади.

Шунингдек, муаммони ҳал этиши мумкин бўлган учинчи вариант ҳам мавжуд. Масалан, «Барса» 222 млн евро эвазига Мессини сотишга тайёр.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 22:30, 26.08.2020.
Ўқилди: 9008 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.