Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Магуайр Грецияда нима юз берганини айтиб берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Харри Магуайр Грецияда қандай воқеа юз берганини айтиб берди.

«Биринчидан, бизни ўғирлашди деб ўйладим. Биз тиз чўкдик ва қўлимизни юқорига кўтардик. Улар эса бизни уришни бошлади. Улар менинг оёғимга уриб, менинг футболчилик фаолиятим якунланганини айтишди. «Энди ҳеч қандай футбол ўйнамайсан». Ўшанда мен бу аниқ полиция эмас, деб ўйладим. Шунинг учун улардан қочишга ҳаракат қилдим. Мен шундай саросима ва қўрқувда эдимки, ўз ҳаётим учун қўрқиб кетдим», — деди Магуайр.

Футболчининг айтишича, можаро полиция бўлими яқинида юз берган. У ўзининг синглиси Дейзини шифохонага олиб бормоқчи бўлган эди. Чунки Дейзига икки эркак киши яқинлашганида у ҳушидан кетишни бошлаган. Магуайр, шунингдек, полицияга пора беришга ҳаракат қилганини инкор қилмоқда.

«Бу шунчаки даҳшат. Қачондир яна шундай ҳолатга дуч келишни истамасдим. Ҳеч кимга буни раво кўрмайман. Ҳаётимда илк марта қамоқхонада ўтирдим.

Кимдандир кечирим сўраш керак, деб ўйламайман. Сиз қандайдир нотўғри иш қилсангиз ёки нимадандир афсуслансангиз, кечирим сўрайсиз. Мен бундай вазиятга тушиб қолганимдан афсусдаман. Мен жаҳондаги энг катта клубда ўйнайман ва мухлисларни бундай аҳволга солиб қўйганимдан афсусдаман.

Мен Греция қонунларига ишонаман. Такрорий суд бизга тайёргарлик кўриш, далилларни жамлаш ва гувоҳларни судга олиб келиш учун кўпроқ вақт беради. Ҳақиқат юзага чиқишига ишонаман», — деди Магуайр.

Сешанба куни суд Магуайр, унинг акаси Жо ва дўсти Кристофер Шерманни 21 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 08:17, 28.08.2020.
Ўқилди: 5714 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.