Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -1

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Эктор нишонда

Туриннинг “Ювентус” жамоаси тез орада “Aрсенал” жамоаси ҳимоячиси Эктор Бельерин билан шартнома имзолаши мумкин.

CDS нашрининг маълум қилишича, “зебралар” испанни қўлга киритиш учун 30 миллион евродан воз кечишга тайёр.

Манбанинг маълум қилишича, “Aрсенал” устози Микел Aртета Бельеринни жамоада олиб қолмоқчи эмас. Шу сабабли, ушбу трансфер тез орада амалга ошиши мумкин.

Сергей ПСЖда?!

Яқиндагина ЕЧЛнинг финал ўйинида майдонга тушган ПСЖ “Лацио” клуби ярим ҳимоячиси Сергей Миленкович-Савич билан шартнома имзолаши мумкин.

CDSнашри берган маълумотларга қараганда, Томас Тухел серб футболчиси билан майдон марказини кучайтиришни режа қилмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Париж клуби таянч ярим ҳимоячиси учун 72 миллион евро таклиф этади. Ушбу сумма катта эҳтимол билан “бургутлар”ни қаноатлантиради.

“Лидс” жиддий киришди

 

Aнглиянинг “Лидс” клуби “Брайтон” ҳимоячиси Бен Уайтнинг трансферидан воз кечди ва бор эътиборини “Лацио” клуби футболчиси Луис Филипега қаратди.

“La Lazio” нашрининг маълум қилишича, “Лидс” бразилиялик ҳимоячини қўлга киритиш учун “бургутларга” 30 миллион фунт таклиф қилган.

Манбанинг маълум қилишича, Рим клуби ўз футболчисини 40 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Aрсенал” ишга киришди

 

Лондоннинг “Aрсенал” жамоаси “Бавария” ярим ҳимоячиси Тьяго Aлькатанара билан шартнома имзолаши мумкин.

“Daily Exspress” нашрининг маълум қилишича, Микел Aртета аллақачон испаниялик футболчи билан алоқага чиққан ва уни ўз жамоасида кўрмоқчи.

Манбанинг маълум қилишича, Лондон клуби “Бавария”га ярим ҳимоячи учун 25 миллион фунт стерлинг таклиф қилмоқда.

Марцело Брозович ПСЖда?!

 

Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Марцело Брозович ПСЖ клуби нишонида турибди.

“Le10sport” нашрининг маълум қилишича, 27 ёшли хорват билан ПСЖ аллақачон шахсий шартнома борасида келишувга эришган.

Манбанинг маълум қилишича, “Интер” Брозовичнинг трансферидан келиб тушган пулни Сандро Тоналини қўлга киритишга сарф этади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 17:04, 28.08.2020.
Ўқилди: 7877 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.