Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Жамшид Саидов: «Ўйинга 4 дақиқа қўшилган эди, лекин негадир ўйин чўзилиб кетди»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 13-тури доирасида бўлиб ўтган "Бухоро" - АГМК учрашувидан кейин бухороликлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўйин ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Биринчи навбатда футболчиларимизга катта раҳмат дейман, борларини бериб ўйнаганлари, характер кўрсатишганлари учун. Афсуски ғалаба қозона олмадик, охирги дақиқаларда тўп ўтказиб юбордик. Футболчилар олдиларига қўйилган вазифаларни аъло даражада бажаришди.

Биз ҳимоядан ўйинни олиб бориб, қарши ҳужумлар орқали ҳаракат қилдик.

Бизда молиявий муаммолар бор, ПФЛдан қарзимиз мавжуд. Фақатгина икки ўйинчини таркибимизга қўша олдик. Умид қиламанки бизга яна трансфер қилишга имкон беришади. Бухородаги стадион бу йил тайёр бўлмаса керак, шу сабабли «Пахтакор» билан ўйинни тошкентда ўтказамиз, бизга фарқи йўқ қаерда тўп суришимизни, шундоғам барча ўйинларимизни нейтрал майдонда ўтказяпмиз, ҳозиргача Муборакдаги стадионда уй учрашувларимизни ўтказаятган эдик.

Ҳимояда ҳеч қанақа саросималик рўй бергани йўқ. Ўйинга 4 дақиқа қўшилган эди, лекин негадир ўйин чўзилиб кетди. Мен ҳозир билмайман, пенальти бор ёки йўқлигини. Ҳакамлар қўмитаси ўйинни кўриб ўз баҳоларини беришади деган умиддаман", — деди Жамшид Саидов.

Манба: https://t.me/buxoropfc
Киритилди: 22:30, 29.08.2020.
Ўқилди: 1919 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.