Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Миржалол Қосимов: «Кичик тарих яратилди, лекин ҳали олдимизга қўйилган вазифани уддалаганимиз йўқ»

Баҳо:
+ | -

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов биринчи давранинг охирги ўйини - "Бухоро" (2:2) билан учрашувдан кейинги матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Узоқ давом этган биринчи давра ниҳоят тугади. Бугун шиддатли, қизиқарли ва жанговор ўйин бўлди. Футбол шуниси билан қизиқ. Жамоамиз биринчи бўлимдаёқ барчасини ҳал қилиш керак эди. Ҳисобда олдинда бораётганимизда гол уриш учун яхши имкониятларимиз бўлди, Матени ўзида икки мартта голли вазият юзага келди. Иккинчи бўлимда дарвозамизга кирган иккита тўпни бири ажойиб чиқди, иккинчиси рекошетдан урилди. "Бухоро" жамоасига қойил қолиш керак, охирги ўйинга чиққандек ҳаракатланишди. Уларни турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни ҳам шундай ўйнашга мажбур қилди. Ўйин дуранг бўлишига қайсидир маънода ўзимиз ҳам айбдормиз. Марказдаги хато туфайли йўқ жойдан иккинчи голни олиб келдик. "Бухоро" қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилди. Йигитларга ҳам охиригача курашишгани учун раҳмат айтиб қоламан. Уларни охирига қадар курашгани ва меҳнатлари зое кетмади ва бу ўз самарасини берди.

Фурсатдан фойдаланиб барча юртдошларимизни Мустақиллик байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Биринчи даврани мағлубиятсиз якунладик. Бу ҳам ўзига яраша кичкина тарих. Бунинг учун футболчиларимга миннатдорчилик билдираман. Улар байрам муносабати билан қисқа муддатли таътилга чиқишди. Уч ярим кунга ҳордиқ чиқариб олишлари учун таътил бердик, футболдан ва бир-биридан зерикиши керак. Чунки, охирги тўртта турда дам олиш имконияти бўлгани йўқ. Жамоа базада тўпланиб, ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўрди.

Трансфер? Айни пайтда фақатгина биргина трансферга қўл урмоқчимиз. Ҳусниддин Ғофуров билан музокаралар давом этмоқда. Менимча, бошқа трансфер бўлмайди.

Мавсум бошидан бери мақсадимиз ўзгаргани йўқ. Чемпионлар Лигасига йўлланма берадиган ўринлардан бирини эгаллаш, керакли натижага эришиб, ҳар бир баҳсда мухлисларимизни хурсанд қилиш.

Муваффақиятларни ҳеч қандай сири йўқ. "Тўйдан олдин ноғора чалмаган маъқул". Йилни охирида сарҳисоб қиламиз. Албатта биринчи даврани мағлубиятсиз ўтказишнинг ўзи бўлмайди. Лекин бу ҳали ҳеч нарса дегани эмас. Ҳа, кичик тарих яратилди, бу ёқимли. Лекин ҳозирги натижа ҳеч нарсани англатмайди. Иккинчи даврада ҳам жиддий ўйинлар бор. Ўзбекистон кубогида ҳам олдинга қадам ташламоқчимиз. Шу боис ҳозирги натижаларимизни ортиқча пиар қилишни ҳожати йўқ. Қачонки олдимизга қўйилган мақсадга эришсак, ўшанда бирор нарса деса бўлади.

Марказлашган чемпионат? Аслида марказлашган чемпионатни вақтлироқ ўтказиш керак эди. Чунки, ҳамма жойда ўқимоқдамиз, коронавирус билан боғлиқ касалликлар кўп. Бу ўзимиз ўйлагандек оддий шамоллаш эмас. Чунки, ўзимизни яқинлар ҳам бу касалликдан қийналишди. Бундан буён ҳаммамиз ўзимизга қараб, эҳтиёт бўлиб юрсак, бундан енгил чиқамиз. Ўзбекистон, умуман бутун дунё аҳли коронавирусдан қутулишини истаймиз. Бошида эътиборсиз бўлдик. Масалан ўзимизни футболчи Игорь Зонич 38 кун даволанди. Иккинчи даврада уй сафар тизимида давом эттирилади. Мухлисларга ҳам руҳсат берилса, уй сафар тизими яхшироқ. Шунақа бошланади. Аммо, чемпионатнинг охирги тўртта турини ҳам шундай марказлашган ҳолатда ўтказиш мантиқан тўғрироқ бўларди.

Суҳроб Султоновнинг хатолари? "Локомотив" билан ўйиндаги гол? Ўшанда кутилмаган ҳолатда гол ўтказиб юборди. "Навбаҳор" билан ўйинда рикошет бўлганди. "Локо" билан ўйиндаги гол бўлган вазиятда Жўраев боши билан тўпни чиқариб юбориши керак эди. Лекин, шунда ҳам Суҳробга жамоадошинг хато қилса, сен қутқаришинг керак дедим. Бугунги ўйинда ҳам "Бухоро" жуда ажойиб гол урди. Кутилмаган ҳолатда тўпни тепди. Умуман йўл қўйилган хатолар устида машғулотларда ишланади. Дарвозабонлар мураббийи Павел Бугало билан айнан қайси жиҳатлар устида ишланиши кераклиги бўйича маслаҳатлашилади", — дея журналистларнинг қатор саволларига жавоб берди Миржалол Қосимов.

Манба: АГМК матбуот хизмати
Киритилди: 02:38, 30.08.2020.
Ўқилди: 2883 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.