Катта эҳтимол билан айни дамда “Ливерпуль” жамоасида бўлажак футбол юлдузи тарбияланмоқда. Қаҳрамонимиз Эронда туғилган, бориқ кейинчалик оиласи Англияга кўчиб ўтади. 2017-йилда 3 ёшли болакайнинг жисмоний имкониятлари акс этган видео ижтимоий тармоқларни портлатиб юборади.
6 ёшли Aрат Хоссайни аллақачон дунё футбол мухлислари эътиборига тушган. Унинг Инстаграм тармоғида 4,2 миллион кузатувчиси бор. Бу Россия терма жамоаси сардори Aртём Дзюбаникидан 3 баробар кўпроқ дегани. Бундан ташқари, у ҳақида дунёнинг энг таниқли нашрлари тинмай ёзмоқда. Ҳатто, ФИФA расмий сайти ҳам 6 ёшли болакайнинг супер жисмоний ҳолати ҳақида тўхталиб ўтишга қарор қилди. Унинг футбол майдонида тенгқурларини чаққонлик билан “алдаб” ўтаётганини кўрган барча ўз-ўзидан Aратнинг мухлисига айланиб бормоқда. Бўлажак футболчининг дадаси ҳам Aратдаги қобилиятнинг ривожланишида катта рол ижро этмоқда.
“У ёшлик чоғида, тинмай югурар, ҳеч қачон тўхтаб қолмас эди. Мен ўғлим 6 ойлик чоғидаёқ унда спортчиларга ҳос маҳорат мавжуд эканлигини сезганман.”
Болакайнинг жисмоний имкониятлари киши кўзини қамаштирмай қолмайди. Арат улғайгач, футболга меҳр қўяди. Шу сабабли, унинг отаси ўғлини “Ливерпуль” клуби академиясига олиб келади. Эътиборлиси шундаки, Aрат қисқа муддатда тенгқурларидан ажралиб чиқишга муваффақ бўлди. Майдондаги тезкор ҳаракатлари, дрибблинг ва техникаси уни интернет тармоғида машҳур бўлиб кетишига сабаб бўлди. Aйниқса, Аратнинг бир урунишда 1030 бор тўпга зарба бергани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Шунингдек, қайчи услубида йўллаган зарбаси ҳам кўплаб мухлисларнинг олқишларига сабаб бўлди.
Ёш эронлик футболчи Леонель Мессининг ашаддий мухлиси. Aратнинг дадаси ўгли қачонлардир албатта “Барселона” жамоасида тўп суришига ишончи комил. Эътиборлиси шундаки, апрель ойида Aратга шахсан Лео Мессининг ўзи хабар йўллади.
“Раҳамат Aрат! Сенинг имкониятларинг мени ҳайрон қолдирмоқда. Сени қучиб қоламан.”
Шунингдек, Роналду ҳам эронлик Мессини ижтимоий тармоқларда кузатиб боради. Ёш футболчининг машҳур спортчилар билан алоқалари жуда яхши. Новак Жокивич ҳам Aрат Хоссайнини ижтимоий тармоқларда кузатиб боради.
Ёш футболчининг коллекциясида “Реал”, ПСЖ, “Ювентус” сингари жамоаларнинг либослари бўлсада, уни асосан “Барселона” футболкасида кузатишингиз мумкин. Эндиликда, Арат кўпинча “Ливерпуль” жамоаси футболкасида суратга тушмоқда.
Футболчининг дадаси ўз оғлини қўллаб-қувватлаш учун ҳамма нарсага тайёр.
“Бизни олдинда жуда оғир йўл кутиб турибди, бироқ ўглим дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиши учун қўлимдан келган барча ёрдамни аямайман У ЖЧда тўп сурган энг ёш футболчи бўлишига ишончим комил. Шу сабабли, уни турли ташқи босимлардан ҳимоя қилиш менинг вазифам. Унинг ўз мақсади йўлида қоқилмай одимлаши учун барча нарсага тайёрман.”