Ҳужумчи Умар Ньяссе Москванинг "Локомотив" клубига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Россия матбуоти ёзмоқда.
"Темирйўлчилар" раҳбарияти сенегаллик ҳужумчини ортга қайтириш борасида ишларни бошлаб юборган.
Эслатиб ўтамиз, Ньяссе 2014-2016 йиллари москваликлар шарафини ҳимоя қилган, кейин "Эвертон"га йўл олган эди. Ҳозирда футболчи эркин агент саналади.