Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Азизбек Турғунбоев: «Мухлисларга байрам совғаси сифатида ғалаба қозониш ниятидамиз»

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор”нинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев Вадим Абрамов мураббийлик қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига чақирув олди.

Мазкур йиғин доирасида терма жамоамиз 3 сентябрь куни Тошкентда Тожикистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ушбу ўйиндан олдин “Навбаҳор” 2-давранинг дастлабки ўйини, яъни Coca Cola Cуперлига 14-туридан ўрин олган баҳсда ўз майдонида айни пайтдаги турнир жадвали пешқадами, амалдаги чемпион “Пахтакор”ни қабул қилади.

Мазкур учрашув олдидан Азизбек Турғунбоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Сўзим аввалида барча ҳамюртларимизни Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги билан табриклаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилайман. Осмонимиз доимо тинч ва мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин, илоҳим!

Бўлажак ўйин борасида гапирадиган бўлсам, хабарингиз бор, Тошкентда бўлиб ўтган марказлашган чемпионат баҳсларида унчалик   омадимиз келмади. Шу боис, бугунги учрашувда мазкур баҳсни ойнаи жаҳон орқали кузатадиган мухлисларимизнинг ишончларини оқлаш, ғалаба қозониш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Тўғри, “Пахтакор” кучли рақиб. Лекин ҳар қандай рақибни мағлубиятга учратса бўлади. Таъкидлаганимдек, буни амалга    ошириш учун майдонда жон-жаҳдимиз билан ҳаракат  қиламиз.

Жамоадошим Игорь Голбан билан биргаликда мен ҳам миллий терма жамоамизнинг ўқув-машғулот йиғинига жалб этилдим. Бугунги ўйинда зафар қучган ҳолда, бош жамоамизнинг йиғинига яхши кайфиятда йўл олмоқчимиз.

Бугун мухлисларга байрам совғаси сифатида ғалабани тортиқ этиш ниятидамиз.

Барчангизга яна бир марта Истиқлол байрами муборак бўлсин, азиз ватандошлар!", — деди Турғунбоев.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 16:47, 01.09.2020.
Ўқилди: 2668 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.