Лондоннинг "Вест Хэм" клуби ҳимоя чизиғини "Сампдория" футболчиси Омар Колли билан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Италия матбуоти ёзмоқда.
Колли 2018 йилдан буён Генуе клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унгача у "Генк" сафида ҳаракат қилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда футболчи 31та ўйинда майдонга тушиб, 2та голга ассистентлик қилган.