Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе иштирок этиб, ўз фикрларини билдирди.
Дастлаб ўйин борасида у қуйидаги фикрларни билдирди.
- Ўйиннинг бошида уч-тўртта вазиятдан фойдалана олмадик. Футболда сен урмасанг, сенга уришади, деган нақл бор. Рақиб битта аниқ зарба йўллади ва у гол билан якунланди. Натижада дуранг. Аслида, ўзимиз ҳам яхши ўйнолмадик, ўйинимиз секин чиқди. Негалигини билмайман. Афсуски, бир-икки ҳолатда тезкор ҳужумга ўтганда, вазият яратдик. Қолган ҳолатларда тезлик етишмади. Бугун икки очко йўқотдик.
- Стадионларга мухлисларни киритиш вақти келмадими?
- Коронавирус пандемияси даврида саломатлик биринчи ўринда бўлиши керак. Айрим мамлакатларда, хусусан, Россияда ҳам маълум фоизда мухлислар киришига рухсат берилди. Балки, шу услубда томошабинлар ташрифига изн бериш ҳам мумкиндир. Бунга мураббий сифатида шундай жавоб бера оламан, холос.
- “Пахтакор”ни олдинда Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштирок кутмоқда. Шу ҳақда гапирсангиз...
- ОЧЛдаги тақвимимизни енгил деб бўлмайди, кўплаб футболчиларимиз даволанишди. Деярли ҳамма касалланди, мураккаб даврни бошдан ўтказдик. Мавжуд ҳолат ҳам жисмоний, ҳам руҳий томондан таъсир ўтказади. Қатардаги турнирга гуруҳда 6 очко тўплаган ҳолда етиб борамиз. Қайсидир жиҳатдан бу устунлик, бир томондан футболчиларнинг хотиржамликка берилишларига олиб келиши мумкин. Буларнинг барини инобатга олган ҳолда айтишим мумкинки, Чемпионлар Лигасида, биринчи навбатда, гуруҳдан чиқишга интиламиз. Кейин нима бўлишини эса вақт кўрсатади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.