Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Гарет Бэйл омадсизлигида “Реал”ни айбламоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” жамоаси футболчиси Гарет Бэйл Sky Sport нашри учун берган интервьюсида AПЛга қайтиши борасида фикр билдирди. Шунингдек, уэлслик вингер “Реал” уни ўз вақтида қўйиб юбормаганидан норози эканлигини яшириб ўтирмади.

“Aгар менга AПЛга қайтиш имконияти тақдим этилса, албатта бу таклиф борасида ўйлаб кўраман. Келинг, сабр қиламиз ва барчаси қандай давом этишини кузатамиз. Ҳали трансфер ойнаси ёпилмаган. У узоқ муддат давомида очиқ бўлади. Шундай экан, исталган дақиқада ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам, трансферим амалга ошиши “Реал Мадрид”га боғлиқ.

Очиғи ўтган мавсумдаёқ жамоани тарк этмоқчи эдим, бироқ клуб мени қўйиб юборишни истамади. Улар кетишим аниқ бўлиб улгурганда ҳам ишга киришмади ва сўнгги сонияларда менинг трансферимни барбод этишди. Яшириб ўтирмайман, менга таклиф қилинган шартнома ажойиб эди. Aфсуски, бу трансфер амалга ошмай қолди.

Хитой клубидан ташқари, бошқа жамоалар ҳам мени ўз сафида кўришни истагани рост. Негадир клуб менинг кетишим учун тўсқинликлар ўрнатди. Оқибатда, бу тўсиқлардан ошиб ўта олмаганим учун ҳам бир мавсум Мадридда қолдим.

Яшириб ўтирмайман, жуда ҳам футболни соғиндим. Мен янги ғалабаларга жуда ўчман. Шунга қарамай, қайси клубда тўп суришимни “Реал” ҳал этади. Улар билан ўртада шартномам мавжуд. Шу сабабли, фақатгина ўз ишимни қилишда давом этишим мумкин. Қўлимдан бошқа иш келмайди.

Мен эндигина 31 ёшга қадам қўйдим. Ўзимни жуда яхши ҳис этяпман. Спорт формам ҳам ажойиб. Ҳали-ҳамон кўп нарсага қодир эканлигимни ҳис этиб турибман. Барчаси “Реал”нинг қўлида, аммо улар менинг ҳаётимни қийинлаштиришда давом этишмоқда.”

Манба: Sky sport
Киритилди: 18:18, 03.09.2020.
Ўқилди: 5267 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.