Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Вадим Абрамов: "Ўйинда адолатли ғалабага эришдик"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон - Тожикистон терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик учрашувидан кейин Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйинни кўрдинглар, ёмон бўлмади. Кўплаб ёш футболчиларни кўриб олдик. Бу фақатгина фойдага хизмат қилди. Гарчи пеналтидан гол урган бўлсак-да, ўйинда адолатли ғалабага эришдик деб ҳисоблайман. Ташаббус бизнинг томонда бўлди.

- Менимча, бугун барча футболчилар ўзларини кўрсатишди. Тожикистон жуда яхши ўйнади. Агарда Германия Голландия билан ўйнаса, бу принципиал баҳс дейилади. Бугун ёшларимиз ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилди. Бироқ барибир жамоавий ўйинни кучайтириш керак. Сиз кўришни истаган жамоавий ўйин ҳали шаклланмаган. Индивидуал энг кучли футболчиларни танлаб олишга ҳаракат қилдик. 19 ёшли терма жамоа учун эса академиялар кўп. Уларда танлаш имконияти юқорироқ.

- Миллий терма жамоа расмий ўйинда ўйнамаганига 1 йил бўлиб қолди. Ўйин услуби рақибларнинг ўйинига қараб танланади. Пандемия сабабли жуда катта танаффус бўлди, мен сеҳргар эмасман. Бугун ҳам ҳужумкор ўйнадик, ҳимояга ётиб олмадик. Вақт керак, вақт ўтиб, сизлар кутган ўйин услуби юзага келади.

- Йиғинларда асосан маҳаллий футболчилар қатнашади. Истаймизми йўқми, барибир, расмий ўйинларда легионерларга таянилади.

- Пандемия сабабли улар бизнинг ихтиёримизга етиб кела олишмаяпти. Эрон билан ўртоқлик ўйинни октябр ойига кўчирдик. БАА билан келишувга яқинмиз. Кўп нарса ҳаво рейсларига боғлиқ. БААга чартер рейслар очилган бўлса, учиб кетишимиз мумкин. Муаммо шунда. Пандемияда вазият қандай бўлишига қараб иш тутамиз. Ҳориждаги футболчилар билан биз доимий алоқадамиз. Теле-трансляциялар орқали футболчиларни кузатиб борамиз.

- Марказлаштириладиган бўлса ҳам унга тайёрланиш керак. Балки ўйинлар январ ёки феврал ойларида бўлиб ўтар. Менимча бунгача бўладиган ўртоқлик ўйинлари фойдадан ҳоли бўлмайди. Эрон ва БАА термалари билан ўртоқлик ўйинлари орқали расмий ўйинларга яхши тайёрланамиз.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 21:34, 03.09.2020.
Ўқилди: 3546 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.