Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари аъзолари COVID-19 билан курашаётган фидойи шифокорларга миннатдорчилик билдирди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ташаббусини қўллаб қувватлаган ҳолда, COVID-19га қарши курашишда фидойилик кўрсатаётган Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси вакилларига миннатдорлик изҳор этиш учун “Шифокорларга раҳмат!” флешмоб-акциясига қўшилди.

Жорий йилнинг 21 июлидан бошлаб Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар марказлари бўйлаб амалга оширилган «челленж»нинг навбатдаги манзили «Локомотив» стадиони бўлди.

Ўзбекистон - Тожикистон халқаро ўртоқлик учрашуви олдидан футболчилар махсус дизайнда ишланган ҳамда ўзбек ва тожик тилларида миннатдорчиликни акс эттирувчи «Раҳмат!» ва «Сипос!» ёзуви туширилган футболкаларда майдонга чиқиб келишди.

Бу билан спортчилар айни вақтда коронавирус инфекцияси (COVID-19)га қарши курашда олд сафларда туриб "жанг қилаётган" ва ҳар куни ҳақиқий қаҳрамонлар каби жасорат кўрсатиб, беморлар ҳаётини сақлаб қолаётган тиббиёт ходимларига чексиз ҳурмат ва эҳтиром изҳор этди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 10:47, 04.09.2020.
Ўқилди: 4519 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик