«Манчестер Сити» клубига эгалик қилувчи City Football Group Франциянинг «Труа» клубини сотиб олди. Бу ҳақда француз клуби расмий сайтида маълум қилинди.
«Труа» Франциянинг иккинчи лигасида ҳаракат қилади. Жамоа 2019/20 йилги мавсумида 4-ўринни эгаллади.
Шу тариқа «Труа» City Football Group’га тегишли ўнинчи клубга айланди. Ушбу компания «Мелбурн Сити» (Австралия), «Нью-Йорк Сити» (АҚШ), «Торке» (Уругвай), «Мумбаи Сити» (Ҳиндистон), «Ломмел» (Бельгия), «Жирона» (Испания), «Сичуань Цзюню» (Хитой) ва «Йокогама Маринос» (Япония) каби клубларга ҳам эгалик қилади.
Аввалроқ CFG Россиянинг «Уфа» клубини сотиб олиш борасида музокаралар олиб бораётгани хабар қилинганди.