Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
ПСЖга Томас керак
Парижнинг ПСЖ жамоаси “Aтлетико Мадрид” ярим ҳимоячиси Томас Партини қўлга киритиш учун таркибдаги футболчиларни сотувга қўймоқчи.
“L’equipe” нашрининг маълум қилишича, парижликлар Юлиан Дракслер ва Идрис Гуйеларнинг трансферга қўйиш орқали 60 миллион еврони қўлга киритмоқчи.
Манбанинг маълум қилишича, ушбу сумманинг 50 миллиони “Aтлетико Мадрид” ярим ҳимоячисини қўлга киритиш учун сарф этилади.
Черишев “Краснодар”га ўтадими?
Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Денис Черешев фаолиятини РПЛда давом эттиришдан воз кечди.
“Superdeporte” нашрининг маълум қилишича, 29 ёшли футболчи билан “Краснодар” клуби шартнома имзолаш ниятида эди, бироқ рус футболчиси “Валенсия” таркибида қолишни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, трансфермаркет портали ярим ҳимоячини 4,8 миллион еврога баҳоламоқда.
“Байер” ишга киришди
Германиянинг “Байер” клуби “Лион” ярим ҳимоячиси Жеф Рен-Aделаидани ўз сафига қўшиб олиш учун музокараларга киришди.
GFFNнашри берган хабарларга қараганда, 22 ёшли футболчини қўлга киритиш учун немис клуби 30 миллион евродан воз кечмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, ЖефЛондоннинг “Aрсенал” жамоаситарбияланувчисисаналади. “Тўпчилар” сафида ўзини кўрсата олмагач, уни “Лион” ўз таркибига қўшиб олган эди.
“Челси” трансферга яқин
Лондоннинг “Челси” клуби тез орада таркибига дарвозабон қўшиб олади.
“Goal” нашри берган маълумотларга суянадиган бўлсак, букиппер “Ренн” дарвозабони Эдуара Менди бўлиши керак.
Манбанинг маълум қилишича, 28 ёшли футболчи учун “Челси” 30 миллион евро сарф этади.
Гризман нишонда
Каталониянинг “Барселона” жамоаси ҳужумчиси Aнтуан Гризман фаолиятини AПЛда давом эттириши мумкин.
“Daily Mail” нашрининг маълум қилишича, 29 ёшли футболчи билан “Манчестер Юнайтед”, “Aрсенал” ва “Ливерпуль” клублари жиддий қизиқиб қолган.
Манбанинг маълум қилишича, Мессининг жамоада қолиши Aнтуаннинг режаларини ўзгартириб юборган. Эндиликда, ҳужумчи Леонинг соясида қолиб кетмаслик учун ҳам ўз жамоасини ўзгартирмоқчи.
Бэйл кетадими?
Мадриднинг “Реал” клуби вингери Гарет Бэйл катта эҳтимол билан янги мавсумни ҳам “қаймоқранглилар” сафида ўтказади.
Испан нашрларининг маълум қилишича, Бэйл борасида “Реал”га бирорта таклиф келиб тушмаган.
“Маrcа”нинг маълум қилишича, “Реал” уэлслик футболчи борасида барча таклифларни кўриб чиқишга тайёр.