"Шанхай Шеньхуа" ҳужумчиси Стефан Эль-Шаарави Европага қайтиши мумкин, деб хабар берди журналист Николо Скира.
Манбанинг хабарига кўра, 27 ёшли италиялик футболчига ПСЖ, "Арсенал", "Ювентус" ва "Рома" жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Кўплаб клублар аллақачон унинг агент укаси Мануэл Эль-Шаарави билан боғланишган.
Маълумот учун, "Шанхай Шеньхуа" билан Эль-Шаарави декабр ойида Лига кубогини қўлга киритди.
Transfermarkt портали италиялик футболчининг қийматини 16 миллион еврога баҳоламоқда.