«Барселона» 12 сентябрь куни Испаниянинг учинчи дивизиони вакили «Химнастик» клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Каталонияликлар Роналд Куман бошчилигидаги илк ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди — 3:1.
"Кўк-анорранглилар" сардори Лионель Месси учрашувни бошланғич таркибда бошлади. Баҳснинг 5-дақиқасида Усмон Дембеле ҳисобни очган бўлса, 17-дақиқада Антуан Гризманн пенальтидан унумли фойдаланди. Орадан 13 дақиқа ўтиб, Хави Бонилья битта жавоб тўпини киритди.
Иккинчи бўлимда Куман таркибни тўлиқ алмаштирди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб «Барса» яна битта пенальти ишлади. Филиппе Коутиньо эса жамоасининг учинчи голини урди.
Ўртоқлик ўйини
Барселона Испания – Химнастик Таррагона Испания 3:1 (2:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 5 Дембеле, 2:0 – 17, пенальти Гризманн, 2:1 – 30 Бонилья, 3:1 – 51, пенальти Коутиньо.
Барселона – Нето (Пенья, 46), Пике (Араухо, 46), Лангле (де Йонг, 46), Альба (Фирпо, 46), Серджи Роберто (Семеду, 46), Аленья (Пуч, 46), Бускетс (Конрад, 46), Дембеле (Куэнка, 46), Педри (Тринкау, 46), Месси (Брэйтуэйт, 46), Гризманн (Коутиньо, 46).
Химнастик Таррагона – Вильфред (González, 46), Ориоль (Миранда, 76), Руэда (Гиу, 76), Альбарран, Тьенса (Ballesteros, 60), Trilles (Мартин, 46), Бруги (Фран Карбиа, 60), Ribelles (Абран, 76), Олива (Lasso, 60), Аман (Grifell, 60).
Огоҳлантиришлар: Бруги (13), Бускетс (21), Бонилья (37).