Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
У кетмоқчи эмас
Каталониянинг “Барселона” жамоаси ҳимоячиси Самуел Умтити фаолиятини бошқа клубда давом эттиришни истамаяпти.
“Mundo Deportivo” нашрининг маълум қилишича, футболчи Клеман Лангле келгач, жамоадаги ўрнини йўқотиб қўйди, аммо жамоа билан хайрлашмоқчи эмас.
Манбанинг маълум қилишича, ҳимоячи янги мавсум олдидан ҳеч қайси клубнинг таклифини кўриб чиқмоқчи эмас.
Жоау Мариу РПЛда қоладими?
Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Жоа Мариу фаолиятини РПЛда давом эттириши мумкин.
Ортда қолган мавсумни ижара асосида “Локоматив” сафида ўтказган футболчи билан “Зенит” жиддий қизиқиб қолган.
Спортс.ру нашрининг маълум қилишича, “Зенит” айни дамда Жоаенинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда.
Марсело уларга қимматлик қилади
Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳимоячиси Марсело “Ювентус” ва “Интер” клубларидан бирига ўтиши мумкин.
Италия нашрларининг маълум қилишича, ушбу клублар Марселога асосий таркибдан ўрин тақдим этиши мумкин, бироқ йилига 8 миллион евро тўлашга қодир эмас.
Марcа нашри эса, Марселонинг катта моаши сабабли у билан бирорта клуб шартнома имзоламоқчи эмаслиги ҳақида ёзмоқда.
Aлаба қоладими?
Мюнҳеннинг “Бавария” жамоаси ҳимоячиси Давид Aлаба фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.
Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, Aлаба ва клуб ўртасидаги янги шартнома борасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.
Aлаба йилига 25 миллион евро маош кўрсатилган 5 йиллик шартнома талаб қилмоқда. Унинг агенти Пини Заҳава мижози билан шартнома имзоланмаса, келаси ҳафтада Aлаба эркин агент сифатида бошқа жамоага ўтиб кетиши ҳақида расман маълумот берди.